Latest news

20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  0 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  2 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0

Артём Филипосян: "Локомотив" билан олти ойлик шартнома туздим" News

Артём Филипосян: "Локомотив" билан олти ойлик шартнома туздим"

Яқинда Хитой чемпионатидан қайтиб келган тажрибали ҳимоячи – Артём Филипосянга харидорлар кўпчиликни ташкил қилаётганди.
У эса иккинчи даврани “Локомотив” сафида ўтказадиган бўлди. Бу орқали темирйўлчилар таркибини янада мустаҳкамлаб олишга эришдилар. Самарқандда туғилган Филипосян она шаҳрининг футболи учун ҳам бефарқ эмас. У билан “Локомотив”га ўтишининг сабабларини билиш билан бирга Самарқанд футбол хусусида ҳам суҳбатлашдик.  

- Аввало, “Локомотив” билан шартнома тузиб униг аъзосига айланганингиз билан табриклаймиз. Айтингчи, бу қандай содир бўлди?
- Табригингиз учун раҳмат. “Локомотив”ни танлаганимнинг сабабига келсак, бу жамоада ажойиб таркиб йиғилган. Шунга яраша клуб олдига жиддий вазифалар юклатилган. Кўриб турибсиз, “Локо” чемпионлик билан бирга Кубокда ҳам бош соврин учун курашмоқда. Бу ерда ўзимни синаб кўрмоқчиман, чунки “Локомотив” мен учун янги жамоа. Олдинлари “Машъал”, “Насаф”ва “Бунёдкор”да ўйнаганман. Тўғри, менга бошқа жамоалардан ҳам чорловлар бўлди. Лекин “Локомотив”да рақобат кучли. Мен айнан ана шундай кулчи рақобат бор жойда тўп сурмоқчиман. Бундай клубда ўзимни кўрсатиб асосий таркибда ҳаракат қилмоқчиман. Юқори савияли ўйинчиларига эга бўлган жамоага ўтиб ўзимни синаб кўришни хоҳладим. Бу ерга ўтишимнинг сабаби ҳам шунда. Янги жамоам билан ярим йилга шартнома туздим. 



- Нега айнан ярим йилга?
- Клуб менга бир ярим йилга мўлжалланган шартномани таклиф қилди. Бироқ мен бунга рози бўлмадим. Чунки ҳозирги пайтда менга ярим йио қулайроқ. “Локомотив”га яқиндагина келганим боис жамоага кўникишим, футболчиларга мослашишим керак. Тўғри, клубда дўстларим ҳам бор. Аммо ҳаммаси билан яқиндан таниш эмасман. Барибир мен учун бу янги жамоа ҳисобланади. “Бунёдкор”да, Игнатий Нестеров, Лутфулла Тўраев, Жасур Ҳасанов ва Виктор Карпенко билан бирга тўп сурганман. “Локо”да муҳит қандай, жамоавий ҳамжиғатлик қандай? Буни ярим йил давомида билиб олишим лозим. Жамоамиз ўз олдига қўйилган вазифани бажариб Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритса ва менинг хизматларим яна клубга керак бўлса, шундагина музокаралар столига ўтириб шартнома масаласини ҳал қилишимиз мумкин. Мен учун ярим йиллик битим яхши вариант. Шунинг учун кўпчилик футболчилар ё ярим йилга, ё бир йилга шартнома тузишади.   

- Умуман, ўзингиз хоҳлаган клубга ўтдингиз, шундайми?
- Ҳа, ўзим истаган жамоага ўтдим. Ота-онам ва яқинларим билан маслаҳатлашдим. Боя айтганимдек менда яна бошқа вариантлар ҳам бор эди. Ҳаммасини яхшилаб муҳокама қилганимдан кейин 10 кун ичида “Локомотив”га ўтишга мажбур бўлдим. Кучли рақобат ичида ўзимни синаб кўришга қизиқяпман. Чунки рақобат қаерда юқори бўлса, ўша ерда ўйинчининг савияси янада ошади.

- “Локомотив”га ўтишга мажбур бўлдим деган гапингизни қандай тушунишимиз мумкин?
- Тошкентга келишдан аввал Хитойнинг бошқа клубларидан таклифлар бўлганди. Аммо “Локомотив” раҳбариятига ва Вадим Абрамовга келишга ваъда бериб қўйгандим. Лекин мажбур бўлганим йўқ. Шунчаки сизга ўзим кутмаган ҳолда айтиб юбордим. “Локомотив” билан олдинроқ келишиб қўйгандим. Тошкентга келганимда эса менга яна бошқа вариантлар ҳам бўлди. Хатто “Бунёдкор”га ҳам қайтишим мумкин эди. Аммо “Локо” мени ўз сафида кўришни кўпроқ хоҳлади ва тинмасдан қўнғироқ қилишди. Тўғри, бунгача ҳам кучли рақобатни кўрганман. Фақат бу ердаги ажойиб ўйинчилар орасида янада футболчи сифатида маҳоратимни оширмоқчиман. Ниятим яна терма жамоага қайтиш.  



- “Локомотив”да машғулотларни бошлаб юборганмисиз?
- Жамоа билан 12 июндан бери бирга шуғулланяпман. “Локомотив”нинг Тошкентдаги ўйинларини диққат билан кузатиб боряпман.

- Хитойдан қайтиб келганингизда бироз тушкун кайфиятда эдингиз. Ҳозирга келиб  янги жамоага эга бўлгач ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Тўғри, Хитойдан қайтганимда озгина тушкунлик ҳақида ўйладим. Аммо барчасини унутиб юбордим. Ҳозир барча ишларим жойига тушдим. “Локомотив” билан шартнома туздим ва унинг машғулотларида қатнашяпман. Барчаси мен учун кўнгилдагидек кечмоқда. Иккинчи даврадан бор кучимни “Локо”га бағишлаб унинг ғалабаларига ҳиссамни қўшмоқчиман. Хитойдаги нарсаларни унутдим, юртимга қайтганимда эса барибир ўзимни қулай ҳис қиламан. Фақат Хитой ҳақида савол берганингизда озгина яна эсладим (кулади).

- Янги клубга ўтганингиз учун сизда яна янгича иштиёқ ва куч пайдо бўлаётгандир-а?

- Ўзбекистон Кубоги ярим финал жавоб учрашувидан кейин жамоага қисқа таътил берилади. Шундан кейин иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун Австрияда йиғин ўтказамиз. Барчаси ўз қўлимда, ҳаммаси ўзимни қанчалик кўрсата олишимга боғлиқ. Рақобатдан умуман чўчимайман. Асосийси, менга мураббий ишонса бўлди. “Локомотив” мен учун яхши вариант эди. Бу ерда ҳар бир чизиқда юқори савиядаги футболчилар тўп суришади. Шунинг учун ҳеч нимадан қўрқмасдан бу жамоани танладим.

- Сизга хорижнинг бошқа мамлакатларидан таклифлар бўлмадими?

- Тўғрисини айтсам, таклифлар бўлди. Менга Хитойдан қўнғироқ қилиб яна қайтиб келишимни айтишди. Аммо мен буни хоҳламадим. Нимагаки, “Локомотив” билан келишиб қўйгандим. Бунинг устига олдинги интервьюимда айтганимдек, сентбярь ойида фарзандли бўламиз. Бундай пайтда аёлимни ташлаб кета олмайман. Яна хорижда тўп суришимга ҳали улгураман. Ҳозир эса менинг ҳаёлим “Локомотив” билан совринларни қўлга киритиш билан боғлиқ.



- Сиз самарқандликсиз, шунинг учун у ерга бефарқ эмассиз. Самарқанд футболи ҳақида нима деган бўлардингиз?

- Самарқандда кучли мухлислар йиғилган. Улар футболнинг ривожланишини исташади. Бу эса раҳбариятга боғлиқ. У ерда яхши стадионлар бор, мухлислар ҳам ажойиб. Кўпроқ маҳаллий футболчиларга эътиборни ошириш лозим. Самарқанддан яхши ўйинчилар етишиб чиққан. Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Дилшод Шарофутдинов, Баҳодир Насимов, Анвар Ғофуров, ўз вақтида Илҳом ака Шарипов бўлган. Бизда яхши футболчилар кўп. Улар ўзларини кўрсатиш учун бошқа мамлакатларда тўп суришяпти. Масалан, Насимов Озарбайжонда, Шарофутдинов Малайзияда фаолиятини давом эттиряпти. Клуб раҳбарлари 4 ёки 5-ўрин учун жиддий вазифа қўйса, шунда Самарқанд футболи янада ривожланади деб ўйлайман. “Локомотив” ва “Динамо” иштирокидаги ўйинни кўрдим ва самарқандлик мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини кўриб қойил қолдим. Мен шундай ният қилганманки, вақти келиб “Динамо” жамоаси учун ҳам ўйнамоқчиман, ахир мен самарқандликман-ку! Қачондир бу ниятим амалга ошади. Менга биринчи навбатда ишқибозларнинг олқишлаши ёқади. Боя айтганимдек, маҳаллий футболнинг ривожланиши учун аввало раҳбарият томонидан жиддий эътибор бўлиши шарт. “Динамо”нинг олдига жиддий мақсадлар қўйилиши керак. Самарқандда ҳам футбол бундан-да тезроқ ривожлантирлса ажойиб иш бўларди.   
 
- Сизнингча, вилоятда футболни самарадорлигини ошириш учун яна нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?
- Шарт-шароитлар бўлиши керак. “Локомотив”, “Пахаткор”, “Бунёдкор” жамоаларидаги шароитларни у ерда ҳам яратиш керак. Аммо бугунги кунда “Динамо”даги шароитлар етарли даражада эмас. Агар яхши эътибор берилмаса Самарқанд футболида пасайиш бўлиши ҳеч гап эмас. Охирги йилларда у ердан ёш иқтидорли футболчилардан ким етишиб чиқди? Тўғриси бу борада ҳеч нимани эслай олмайман. Фақат “Локомотив”да тўп сураётган Салим Мустафоевни айтишим мумкин. Айтмоқчиманки, Самарқандда ҳам шароитлар янада яхшиланса яхши футболчилар кўпаяди.

- Самарқандда вояга етиб таниқли ўйинчи сифатида танилган бир қатор футболчилар маҳаллий ёшларнинг яхши шароитларда шуғулланиши учун қўлларидан келганича ёрдамлар кўрсатишаётганини биламиз. Бу борада сиз ҳам қандай ишларни амалга оширмоқчисиз?
- Албатта бундай ниятим бор. Ўзим ҳам Самарқанддаги футбол интернатини тугатганман. Тез-тез қўнғироқ қилиб туришади, ёш болалар мендан дастхат сўрашади ва расмга тушишади. Маҳаллий болалар учун қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Аммо ҳозирги кунда вақтим камлиги учун бора олмаяпман. Лекин вақт топишим билан албатта бориб ёрдам кўрсатаман.

- Кейинчалик у ердан сиз каби футболчилар етишиб чиқишига ишонасизми? Ёки шубҳангиз борми?
- Нимага ишонмайман? Албатта ишонаман. Мендан-да, яхшироқ ўйинчилар камол топишини хоҳлайман. Ҳаёт тўхтамайди, у давом этади. Қачондир вақти келиб Самарқандда ҳам футбол ҳар томонлама ривожланади.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика