Latest news

07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  20 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  2 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15

Артём Филипосян фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин News

Артём Филипосян фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин

Ҳамюртимиз Артём Филипосян ушбу мавсумда Таиланднинг “Прачуап” клуби сафида тўп тепди.

Ушбу жамоа Таиланд юқори дивизионида илк мавсум иштирок этганига қарамай, мамлакат Лига кубогида зафар қучди чемпионатда эса 9-ўринни эгаллади. 

Артём ушбу жамоа сафида чемпионат баҳсларида 29 марта майдонга тушиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этишга ҳам улгурди.

“Таиланд юқори лигасида кураш бу йил анча қизғин кечди. Мамлакатнинг биринчи рақамли жамоаси ҳисобланган “Бурирам” сўнгги турда ғалаба қозона олмай, чемпионликни “Чианграй Юнайтед”га топширган бўлса, Лига кубогининг финал баҳсида бизнинг жамоа билан дуранг ўйнаб, пеналтилар сериясида имкониятни бой берди. Айтмоқчи, бўлганим бу ерда легионерларга бўлган талаб жудаям юқори. Агар клуб раҳбарларига ўйининг ёқмай қолса, ўша заҳотиёқт шартномани бекор қилиб (товон пулларини тўлаб беришади), ўрнингга бошқа футболчини синаб кўришлари мумкин...

Мен билан бирга ҳимоя марказида ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Аднан Ораховац ҳаракат қилди. Бу юртда илк марта тўп тепган бўлсамда, мухлислар меҳрини қозонишга ҳаракат қилишга ҳаракат қилдим”, дейди самарқандлик ҳимоячи.

Айни пайтда футболчи Тошкентда оиласи даврасида ҳордиқ чиқрмоқда. Футболчининг айтишича, Таиланд клуби билан бир йиллик шартномаси ниҳоясига етган. Филипосяннинг хизматларига Суперлига совринли ўринлар учун курашаётган клубларидан бири жиддий қизиқмоқда. Шунингдек, Таиланд жамоаларидан ҳам футболчига жиддий таклиф тушган.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика