Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  2 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  14 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Артур Юнусов: "Залдаги муҳитни сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди" News

Артур Юнусов: "Залдаги муҳитни сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди"

Футзалчимиз Артур Юнусов Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қийин бўлди. Учрашув гуруҳда биринчи ўринни олиш олмаслигимизни ҳал қиларди. Чунки, бунгача Саудия Арабистони ва Ливан терма жамоалари ҳам дуранг қайд этишганди. Олдимиздаги вазифа эса, ушбу баҳсда ғалаба қозониб биринчи ўринни таъминлаб қўйиш эди. Қирғизистонликлар ҳам агар ютқазиб қўйишса қийин вазиятда қолишларини тушуниб тургандилар. Шу сабабли, рақиб ҳам ўйинга қаттиқ тайёрланди. Асосийси, 3 очкога эришдик ва биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқдик.

Залдаги атмосферани сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди. Бунинг учун ўша ернинг ўзида, яъни паркетда бўлиш лозим. Мухлисларга бунинг учун катта раҳмат айтамиз. Умуман, бизни ТВ орқали қўллаб-қувватлаган ватандошларимизга ҳам миннатдорчилигимизни билдириб ўтаман.

Кейинги босқич ҳақида гапиришга ҳали вақт бор. Унгача яна битта ўйин ўтказамиз. Ҳали чорак финалда кимга тўқнаш келишимиз аниқ эмас. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз лозим. Унгача ҳали вақтимиз етарли", - дейди Артур Юнусов.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика