Latest news

12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  1 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  3 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  1 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  1 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  3 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  18 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  7 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5

Артур Геворкян: “Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман” News

Артур Геворкян: “Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман”

Хабарингиз бор, кеча ЎФФ томонидан йил якунларига бағишланган тантанали маросимда “Насаф” сардори Артур Геворкян “Мавсумнинг энг фойдали ўйиинчиси” сифатида эътироф этилди.
Туркманистонлик футболчи клуб веб-сайтига тадбир таасуротлари билан ўртоқлашди.

"Бу мен учун футболчилик фаолиятимдаги энг муҳим совринлардан бири бўлди, десам адашмаган бўламан. Қолаверса, бир неча йиллардан буён Ўзбекистон чемпионатида тўп тепаётган бўлсамда, бу каби нуфузли номинацияда илк марта ғолиб чиқдим. Албатта, бундан жуда хурсандман. Бунинг учун биринчи навбатда жамоадошларимга, клубмиз мураббийлари ва раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

Футбол  - жамоавий ўйин. Бу албатта уларнинг ҳам ютуғи деб ҳисоблайман.  Қолаверса, мени ҳар доим қўллаб қувватлаб турган оилам, мухлисларга катта раҳмат дейман. Бу каби эътироф зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Насиб этса, янги мавсумда янги ғалабалар билан барчани хушнуд этишга ҳаракат қиламан".

Ўз навбатида Геворкян бугун ўтказилган қуръа маросими ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Умуман олганда ҳар йили жамоамиз чемпионлик учун кураш олиб боради ва бу борада ҳар сафар яхши имкониятларга эга бўламиз. Албатта, керакли натижаларни қўлга киритишимиз ўзимизга боғлиқ. 2014 йилги мавсумни бир маромда ўтказиб, керакли натижаларни қўлга киритиш учун илк турлардан бошлаб муносиб ҳаракат қилишга интиламиз.  Албатта, жамоамиз мухлислари ҳам стадионни тўлдириб, ҳар бир ўйинда бизни олқишлаб туришса, ўйлайманки мақсадга эришамиз".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика