Latest news

07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  0 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  142 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  47

Артур Геворкян "юбилей-гол" остонасида! News

Артур Геворкян "юбилей-гол" остонасида!

Артур Геворкян Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлишга жуда яқин
Қаршининг "Насаф" клуби "снайпери" туркманистонлик Артур Геворкян ўзининг юбилей голини киритишга анча яқинлашди.

Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК мусобақаларида жамоаларимиз сафида юзлик маррани забт этган футболчини Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб тан олинган Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига қабул қилинишидан хабарингиз бор. Айни пайтда "Насаф" таркибида тўп тепаётган туркманистонлик легионер Артур Геворкян ўз голларини сонини 97 тага етказиб олди.
Артур Геворкян 2006-2009 йиллар мобайнида "Шўртан" сафида  Олий лига доирасида 95 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол этганди. 2010 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клубида бир мавсумни ўтказган Артур Геворкян Олий лига учрашувларида 23 беллашувда майдонга чиқиб, 2 бор гол киритишни уддасидан чиққанди. 2011 йилдан бошлаб "аждар"га айланган Артур Геворкян "Насаф" либосида Олий лигада 101 ўйин ўтказишга улгурди ва рақиблари дарвозасини 51 маротаба ишғол этди. Артур Геворкян ҳозирча Олий лига баҳсларида 77 та тўп киритган ва футболчи "Шўртан", "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари сафида Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК ўйинларида  яна 20 бор рақиблари дарвозасини "ўққа" тутган. Умумий ҳисобда Артур Геворкян жами 97 гол билан "юзлик"ка яқинлашиб қолган. Яна учта гол ва Артур Геворкян Геннадий Красницкий тўпурарлар клуби аъзосига айланади.

Демак "Насаф" клуби Артур Геворкян учун махсус 100-рақамли либосни тайёрлайверсин. Марра яқин!

P.S. Умид қиламизки, Артур Геворкян ушбу юбилейни Дубайда "Ал Аҳли" билан ўйиндаёқ амалга оширади. Тўғри, бу қийин масала. Лекин Артур Геворкян учун тўй тўйдек бўлса, нур устига аъло нур бўларди. Юзлик маррани хет-трик билан нишонлашга нима етсин, тўғрими?
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика