Latest news

03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  32 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  44 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  12 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  81 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  2 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4

Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев – октябрь ойи лауреатлари! News

Артур Геворкян ва Рўзиқул Бердиев – октябрь ойи лауреатлари!

Бир ойлик танаффусдан сўнг «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа етакчиларидан бири – Артур Геворкян ойнинг энг яхшилари дея топилди.
Ўзбекистон чемпионатининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида 1 ноябрь, жума куни бошланган сўровнома 6 ноябрь, чоршанба куни якунига етди. Сўровнома натижаларига кўра, журналистлар Олий ва Биринчи Лига жамоаларида ишлаётган жами саккиз нафар мураббий, шунингдек, Олий Лига клубларида тўп сураётган 17 нафар футболчига овоз беришди. Сўровномада Ўзбекистон Олий Лигаси, Ўзбекистон Биринчилиги ва ЎзПФЛ тасарруфидаги бошқа мусобақаларда иштирок этаётган жамоаларнинг вакилларига овоз бериш мумкинлиги аввалдан қайд этилган эди.

Сентябрь ойи «Насаф» учун нисбатан оғир келди – жамоа Олий Лигада асосий рақибларига қарши ўйинларда очко йўқотди, бундан ташқари, Ўзбекистон Кубоги финалида «Бунёдкор»га имкониятни бой берди. Бироқ октябрни Рўзиқул Бердиев шогирдлари яна кўтаринки кайфиятда ўтказишди. Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи – Амет Мемет қўл остидаги «Нефтчи»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиш билан старт олган ой давомида «Шўртан» (4:1), «Навбаҳор» (5:0) ва «Бухоро»га (5:1) қарши ўйинларда жами 16та гол урилди ва бор-йўғи иккита гол ўтказиб юборилди. Учрашувларнинг учтасида йирик ҳисоб қайд этилгани ҳам алоҳида эътиборга молик.

Ой давомида Артур Геворкян ҳам ўзига хос фаоллик ва сермаҳсуллик кўрсатди. Футболчи «Шўртан» ва «Навбаҳор» дарвозасига иккитадан гол урган бўлса, «Бухоро»га қарши ўйинда битта гол уришдан ташқари, жамоадошларининг иккита голига ҳаммуаллифлик қилди. Қайд этиш жоиз, «Бухоро»га қарши 24-тур учрашувида урилган гол Артур Геворкяннинг мавсумдаги 15-голи бўлди. Охир-оқибат, «Насаф»нинг октябрь ойидаги фаоллиги жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевни ой мураббийига айлантирган бўлса, Артур Геворкянни ой ўйинчиси дея тан олинишини таъминлади.

Қайд этиш жоиз, Рўзиқул Бердиев бунгача май-август ойлари давомида тўрт марта ой мураббийи, Артур Геворкян эса эса май, июнь ва август ойларида, жами уч марта ой ўйинчиси дея топилганди. Шундай қилиб, март-ноябрь ойлари – тўққиз ой давомида ўтказиладиган «Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи» сўровноманинг ҳозирча тўрттасида Артур Геворкян, бештасида эса Рўзиқул Бердиев ўз йўналишида тенгсиз деб топилди.

Октябрь ойи сўровномасида мураббийлар орасида кучли бешликдан Даврон Файзиев («Сўғдиёна»), Миржалол Қосимов («Бунёдкор»), Мурод Исмоилов («Пахтакор») ва Ҳаким Фузайлов («Локомотив») ўрин олган бўлса, футболчилар кучли бешлигига Азамат Алланиёзов («Насаф»), Илҳом Юнусов («Насаф»), Александр Пишур («Бунёдкор»), Ислом Тўхтахўжаев («Пахтакор»), Зафар Полвонов («Олмалиқ») кирган.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси август ойи кучли бешлиги:
1. Артур Геворкян («Насаф») – 30 балл.
 2. Азамат Алланиёзов («Насаф») – 11 балл.
 3. Илҳом Юнусов («Насаф»), Александр Пишур («Бунёдкор») – 10 балл.
 4. Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив») – 8 балл.
 5. Зафар Полвонов («Олмалиқ») – 7 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси июль август кучли бешлиги:
1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 30 балл.
 2. Даврон Файзиев («Сўғдиёна») – 18 балл.
 3. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 14 балл.
 4. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 13 балл.
 5. Ҳаким Фузайлов («Локомотив») – 8 балл.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика