Latest news

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  2 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  5 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  8 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  5 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  10 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  14 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

Артур Геворкян Туркманистон миллий терма жамоасидан чақирув олди News

Артур Геворкян Туркманистон миллий терма жамоасидан чақирув олди

Насаф жамоасининг сардори, туркманистонлик легионери Артур Геворкян Туркманистон миллий терма жамоаси сафига таклиф қилинди.

Артур Геворкяннинг кейинги пайтлардаги Насаф сафида кўрсатаётган мазмунли ўйинлари Туркманистон МТЖ мураббийларининг назарига тушган кўринади. Шунинг учун у яна МТЖ сафидан чақирув олди.

Артур Георкян 7 июнь куни бўладиган Олий лига 12-тури доирасидаги Бунёдкор Насаф учрашувидан сўнг Тошкентдан Ашхободга жўнаб кетади.
Туркманистон миллий терма жамоаси 11 ва 16 июнь кунлари Россия-2018 жаҳон чемпионати саралаш учрашувларини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Осиё қитъасидаги D гуруҳида Гуам, Ҳиндистон, Эрон ва Омон каби давлатлар билан бир гуруҳдан жой олган. Туркманистон МТЖ 11 июнь куни сафарда Гуамга ва 16 июнь куни Тошовуз шаҳрида Эрон МТЖни қабул қилади.

Айни пайтда Туркманистон МТЖга Амангилич Кучумов бош мураббий бўлиб фаолият юритмоқда.

Шундай қилиб, Насаф жамоасидан терма жамоаларга чақирув олган ўйинчилар сони бештага етди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика