Latest news

13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  0 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  1 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  2 12:23Нойер "Байер"га қарши баҳсда жароҳат олди  0 12:04"Ньюкасл" футболчиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 11:41"Фенербахче" Моуриньо билан шартномани узайтирмоқчи  2 10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  12 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчи бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  5 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  4 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  58

Артур Геворкян: “Тезкор гол йирик ғалабага йўл очди” News

Артур Геворкян: “Тезкор гол йирик ғалабага йўл очди”

“Динамо”-“Насаф” (0:5) учрашувида жамоамиз сардори Артур Геворкян ҳар галгидек ўта фаол ҳаракат қилди.
Ўйиндаги деярли барча голларда иштирок этиш билан бирга рақиб, дарвозасини икки марта ишғол этиб, Олий лига тўпурарлари баҳсида 9 та гол билан карвонбошиликни ўз қўлига олди. Ўйиндан кейин туркманистонлик футболчи учрашув ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Йирик ғалаба билан барча мухлисларни табриклайман. Ушбу ютуқ куни кеча фарзандлик бўлган мураббийимизгаям ўзига хос совға бўлди,-дея сўз бошлади Геворкян. – “Динамо”га қарши ўйинда барча бирдек яхши ҳаракат қилди ва мураббиймизнинг кўрсатмасини бекаму кўст уддалашга ҳаракат қилдик. Тезкор гол бизни янада руҳлантирди. Рақибимиз тез жавоб қайтариш учун олдинга ташланди ва биз қарши ҳужумда аниқроқ ҳаракат қилиб, мақсадга эришдик.

- Кейинги турда пешқадам “Локомотив” билан баҳс олиб борасизлар...
- Самарқанддаги ғалабани унутиб, кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Қизиқарли ўйин бўлишига шубҳа йўқ. Албатта ўз ўйимизда, мухлислар бизни қўллаб туришса, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Кечаги “дубл”дан кейин олий лигада тўпурарлар баҳсида биринчи поғонага кўтарилдингиз. Ўтган йили ҳам тўпурарлар рўйхатида эдингиз ва якунда 2-поғонани банд этгандингиз. Балки бу сафар энг юқори чўққини забт этиш насиб этар...

- Насиб этса. Ҳозирги ўринда мавсумни якунлаш учун ҳам ҳаракат қиламан. Албатта жамоадошларим ёрдами билан...
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика