Артур Геворкян: "Бутун дунё Туркманистон чемпионатини кузатмоқда"
		
		22 apr 2020 14:46
        News	
	 
				 
				Артур Геворкян: "Бутун дунё Туркманистон чемпионатини кузатмоқда"
Учрашувдан олдин ОФК Кубоги-2011 соҳиби Артур Геворкян ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугунги кунга келиб жами 5 мамлакатда футбол ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Улар орасида яқинда чемпионат ўйинлари яна бошланган Туркманистон чемпионати ҳам бор. Бу жуда катта масъулият. Ушбу вазиятга қандай қарайсиз?
- Мамлакатимизда ҳамма нарса яхши бўлгани бизга чемпионатни ўтказишга имкон бермоқда. Футболчиларда бўладиган масъулият ҳар доим бўлган, шундай бўлиб қолади ҳам. Айни дамда бутун дунё бизнинг Туркманистон чемпионатимизни кузатмоқда. Бу албатта жуда ёқимлидир.
- "Ахал"нинг мавсумдаги мақсадлари барчага маълум, жамоа ҳар йили чемпионлик учун курашади. Жорий мавсумда чемпионликка эришиш учун нима тўсқинлик қилиши мумкин?
- "Ахал" ҳар йили чемпионатда биринчи ўринни олишга ҳаракат қилади. Бу мавсумни жуда яхши бошладик. Шу руҳда давом этиш керак ва ўйлайманки, ҳамма қўйилган мақсадларга эришамиз. Аммо шуни ҳар доим тушуниш керакки, барча жамоалар яхши тайёргарлик кўрган ва жангга тайёр. Шу сабабдан бизнинг футбол қизиқарли ва чемпионлик учун кураш охиригача бўлади.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments