Latest news

00:13ЕЧЛ. "Арсенал" - "Бавария", "Олимпиакос" - "Реал" ва "Атлетико" - "Интер" баҳсларининг таркиблари билан танишинг  1 23:56Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонми? Мураббий бу саволга жавоб берди  3 23:29Олег Зотеев: "Шунчаки омад етишмаяпти"  0 23:14Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"  0 22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  2 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  20 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  13 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  12 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  115 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  27 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  28 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  8 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  8

Артета раҳбариятга илтимос билан чиқди News

Артета раҳбариятга илтимос билан чиқди

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоа раҳбариятидан январь ойида трансферларни имкон қадар тезроқ амалга оширишни сўрамоқда.

Премьер-лига етакчиси январда "Ньюкасл", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар билан тўқнаш келади.

Артета жамоасининг энг яқин таъқибчиси "Манчестер Сити"ни беш очкога ортда қолдирмоқда, жамоа бугун "Вэст Хэм" билан ўйин ўтказади. 

Аввалроқ Артета айтиб ўтганидек, "Арсенал" қишқи трансферлар ойнасида фаол бўлади ва унинг фикрича, ўйинчиларни трансфер қилиш тезлиги жамоанинг мавсум якунидаги натижаларига таъсир қилиши мумкин.

3 январда "Ньюкасл" билан бўладиган учрашувдан сўнг Англия Кубогининг "Оксфорд"га қарши учинчи босқич баҳси кутиб турибди, 15 январда эса "Тоттенхэм" билан ўйин ва бир ҳафтадан сўнг "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашув бор.

"Биз ёз бошида футболчиларни ертароқ сотиб олиш қанчалик муҳимлигини билардик ва январь ойида ҳам шундай қилишини хоҳлаймиз", – деди Артета.

Артетага чемпионлик учун пойгада ҳар бир ўйин муҳимлигини айтишганда, у шундай деди: "Мутлақо тўғри. Ушбу лигадаги бундай рақобат билан, айниқса сўнгги тўрт ёки беш йил давомида бўлган стандартлар ва рақобатдан келиб чиқсак, шундай хулосага келсак бўлади. Премьер-лига ўтмишда бўндай тажрибани бошидан ўтказмаган – биз ҳар бир очко жуда муҳимлигини биламиз".

Габи Жезуснинг жароҳати "Арсенал"нинг ҳужумчига бўлган эҳтиёжини янада оширди ва "Шахтёр" вингери Михаил Мудрик уларнинг асосий мақсади. Артета жамоага тўғри келадиган ўйинчиларни имзолаш кераклигини такрорлади. 

"Бизга жамоани кучлироқ қиладиган футболчилар керак".

Артета спорт директори Эду ва директорлар кенгашига ишонади: "Биз излаётган футболчиларимизни кўп кузатамиз. Уларни трансфер қилиш менинг назоратимдан ташқарида бўлган кўп нарсаларга боғлиқ. Назария шуни кўрсатадики, бу жуда мураккаб трансферлар ойнаси бўлади".

Артета ғолиблик менталитетига эга футболчилар билан шартнома имзоламоқчи.

"Биз "Арсенал" турнир жадвалининг чўққисида бўлиши керак деб ҳисоблаймиз".

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика