Latest news

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  7 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Артета МЮга қарши ўйин ҳақида: "Каземиро ўйнамаслигини ҳисобга олган ҳолда режа тузамиз" News

Артета МЮга қарши ўйин ҳақида: "Каземиро ўйнамаслигини ҳисобга олган ҳолда режа тузамиз"

Мураббий АПЛнинг муҳим ўйини олдидан фикр билдирди.

"Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета МЮга қарши ўйин ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- "Олд Траффорд"даги мағлубият жамоангизга қўшимча иштиёқ берадими?

- Бизга бу дарс бўлиши керак. Ўша ўйинда бир неча муҳим вазиятлар бўлганди. Масалан, ўшанда мағлуб бўлган бўлсак ҳам, кўплаб вазиятларда ўйинни назорат қилгандик.

Бироқ, "Ман Юнайтед"нинг кучли жиҳати ҳам шунда – ўйинни назорат қилсанг ҳам, натижани бой беришинг мумкин. Сабаби, уларда индивидуал маҳоратга эга ўйинчилар кўп ва бу кўп муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

- Каземиронинг йўқлиги ўйинга қанчалик таъсир ўтказади?

- У биринчи ўйинимизда йўқ эди, аммо биз ўша ўйинда ҳам мағлубиятга учрагандик. "Ман Юнайтед"нинг ўйинига қаранг, улардаги жамоавий ўйин, аҳиллик шу қадар кучлики, жамоа исталган рақибни мағлуб қилиши мумкин. Каземиро ўйнамаслигини ҳисобга олган ҳолда режа тузамиз – буниси аниқ.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика