Артета: "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин хавотирлар йўқ эмас"
12 jun 2020 16:30
News
Артета: "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин хавотирлар йўқ эмас"
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Микель Артета Англия чемпионати 29-тури доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен жуда хавотирланяпман ва яна ўйинларни бошлашни ва ҳаммасидан ҳам яхши кўрадиган ишимни қилишни интизорлик билан кутяпман.
"Манчестер Сити"га қарши ўйин мен учун алоҳида аҳамиятга эга бўлади, бу ўйинни интиқлик билан кутмоқдаман. Мен жамоада ишлаётган барчани биламан, у ерда ажойиб 4 йилни ўтказдим", - дейди Артета.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигаси 17 июнда рестарт олади.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments