Latest news

00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4

"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди News

"Артета эффекти": Райс "Арсенал"да олдинги фаолиятидагидан кўра кўпроқ гол урди

"Арсенал" Англия Премьер-лигасининг 37-турида "Ньюкасл"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ягона гол "канонирлар" ярим ҳимоячиси Деклан Райс томонидан урилди.

Бу гол 26 ёшли ярим ҳимоячи учун "Арсенал"даги 16-си бўлди. Бу унинг "Вест Хэм"даги бутун фаолияти давомида киритган тўпларидан ҳам кўп, дея хабар берди "Squawka".


Райс "Арсенал" сафида 102 ўйин ўтказиб, рақиб дарвозасини 16 марта ишғол қилди. Англиялик футболчи "Вест Хэм" либосида 245 ўйин ўтказиб, 15 та гол урган.

Деклан "Арсенал"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. У 2013 йилдан 2023 йилгача "Вест Хэм" тизимида бўлган.

Райс 2023 йилнинг ёзида Лондоннинг бир клубидан бошқасига ўтганди. Келишув суммаси 116 млн еврони ташкил қилган. Бу "Арсенал" тарихидаги энг қиммат трансферга айланган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика