Latest news

15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  1 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  1 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  15 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1

Артета: “Дерби”даги ғалаба бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламан” News

Артета: “Дерби”даги ғалаба бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламан”

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета АПЛ 15-тури доирасида “Челси” устидан (3:1) қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Биз учун бу катта ғалаба. Натижаларимиздан кўнглимиз тўлмаётганди. Бундан барча – футболчилар, мухлислар ҳам қайсидир маънода “жабр” кўришди. “Боксинг дей”да Лондон дербисида “Челси”ни мағлуб этишданда аълороқ иш йўқ. Ўйламанки, бу ғалаба кейинги ғалабаларимизнинг дебочаси бўлади. 

Футболчиларим шундай юксак савияда ўйин кўрсата олишларини биламан. “Челси” қандай кучга эканлигини барчага маълум. Аммо ҳал қилувчи вазиятларда биз яхшироқ ҳаракат қилдик. 

Жароҳатлар, коронавирус, бир киши кам бўлиб ҳаракатланиш... Бизнинг ғалабамизга тўсқинлик қилган жиҳатлар ҳақида ўйларкансан, ғамгин мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилиш албатта ёқимли. Улар натижаларимиздан хавотирга тушиб қолишганини тушуниб турибман.

Биз учрашувни яхши бошладик ва ташаббксни ўзимизда сақлаб тура олдик. БУ жамоага ишонч ва хурсандчилик бахш этади. Келинг шу руҳда давом этайлик. Биз ҳали яна кўплаб жиҳатларимизни яхшилаб олишимиз керак”, деди мураббий “Sky Sports”га берган интервьюсида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика