Latest news

10:35Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  0 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  6 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  20 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  180 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52

Арсланмират Аманов: "Туркманистон гуруҳда иккинчи ўрин учун курашади" News

Арсланмират Аманов: "Туркманистон гуруҳда иккинчи ўрин учун курашади"

Туркманистон терма жамоаси сардори Арсланмират Аманов анчадан бери Ўзбекистонда фаолият олиб боряпти.

Моҳир ярим ҳимоячи бунгача АГМК, “Бухоро” клубларида тўп тепган бўлса, бу йилдан “Локомотив” шарафини ҳимоя қилмоқда. Шу ойнинг биринчи ярмида ўтказилган ЖЧ-2022 саралаш босқичида Арсланмират Туркманистон терма жамоаси сафида иккита ўйинда иштирок этди. Яқинда ушбу футболчидан шу ҳақда интервью олдик. 


- Арсланмират, яқинда Туркманистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида иккита учрашув ўтказди ва сиз ҳар иккала ўйинда майдонга тушдингиз. Дастлаб шу ҳақда фикр билдирсангиз. 

- Биринчи ўйинни сафарда Шри Ланка терма жамоасига қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Шри Ланкага кетишдан олдин уларнинг ҳавосига мослашиш учун Дубайда тўрт кун йиғин ташкил этдик. Сўнгра Шри Ланкага бордик. Бу жамоага қарши ўйин бирмунча қийин кечди. 

Ҳамма саралашни ғалаба билан бошлашни хоҳлайди ва ўз майдонида ўйнаганида янада кўпроқ ҳаракат қилади. Лекин учрашув давомида барибир бизнинг кучли эканимиз кўринди. Ўйинни ўтказиб 7 сентябрь куни Ашхободга қайтиб келдик ва навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрдик. Иккинчи учрашувни уйда Жанубий Корея термасига қарши ўтказдик. 

Тўғрисини айтиш керак, уларга қарши беллашув жуда қийин бўлди. Жанубий Корея бежизга Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири эмас. Мен кореяликлар мураббийи аралаш таркибни қўйса керак деб ўйлагандим, йўқ, улар энг кучли таркибни майдонга туширди. Жанубий Корея биринчи турда дам олгани боис бизга қарши яхши тайёрланди, бизда эса вақт бироз кам бўлди.

 

- Шри Ланкадаги стадионда муҳит қандай экан? 

- Уларда ҳам футболга эътибор берилаётгани кўриниб турибди. Ўз жамоасини қўллаш учун кўплаб мухлислар ташриф буюрди.

 

- Сиз гол уришга муваффақ бўлдингиз. Бу қандай содир бўлди? 

- Иккинчи тайм бошларида жарима тўпидан гол урдим. Умуман олганда ғалабада бутун жамоанинг ҳиссаси катта. Ҳозирги футболда битта ўйинчи билан ютиб бўлмайди. 


- Уйда Жанубий Корея билан баҳс қанчалик оғир кечди? 

- Ҳа. Статистикага қаранг, Жанубий Корея охирги 10та жаҳон чемпионатидан 9тасида чиққан. Бу ҳам уларнинг кучидан далолат. Бу жамоага қарши ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз маълум эди. Жанубий Кореяга қарши очиқ футбол намойиш этиш жуда қийин. Иккита қўпол хатога йўл қўйдик ва бунинг натижасида иккита гол ўтказиб юбордик. Биринчиси ўйиндан киритилди, иккинчиси жарима тўпидан.

 

- Туркманистон терма жамоасида гол уриш учун вазият бўлдими? 

- Вазиятлар бўлди, лекин кўп эмас. Жанубий Корея 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олгач бемалол ҳаракат қила бошлади. Шундан сўнг бизда ҳам имконият бўлди, бироқ фойдалана олмадик.

 

- Терма жамоангизда янги мураббий иш бошлади. У билан ишлаш қандай кетяпти? 

- Хорватиядан мураббий тайинланди. Ёрдамчиси ҳам хорватиялик. Ҳаммамиз ишонч билан қараяпмиз. Билишимча, бу мураббий яхши жойларда ишлаган экан. Ҳозирча янги мураббий қўл остида иккита учрашув ўтказдик, барибир ниманидир ўзгартириш учун вақт керак. Мураббий биздан кенг майдон бўйлаб ҳаракат қилишимизни сўраяпти. Умуман олганда янги мураббий ҳужумкор футболни ёқтирар экан.


- Катта эҳтимол билан Жанубий Корея гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. Туркманистон иккинчи ўрин учун Ливан ва КХДР билан кураша оладими?

- Ҳаммага аён: гуруҳ фаворити бу - Жанубий Корея. Албатта, биз ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз, лекин кўп нарса КХДР ва Ливан билан ўзаро қандай ўйнашимизга боғлиқ. Ўйлайманки, бу жамоаларга қарши бемалол курашса бўлади.

 

- Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Фаластинга ютқазиб қўйди. Бу сизни ҳайрон қолдирдими? 

- Мен Ўзбекистон терма жамоаси яхши ўйнади ёки ёмон ўйнади дея олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, бу мағлубият мени ҳайрон қолдирди. Чунки анча пайтдан бери Ўзбекистонда яшаб келаётганим учун ўзбек футболини яхши биламан ва терма жамоангиз янада кўпроғига қодир деб ўйлайман. Аммо бу - футбол, баъзан ҳеч кутилмаган воқеалар содир бўлиб туради. Ҳозир ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олди. Лекин бу мағлубият тасодиф бўлиши мумкин, кейинги ўйинларда ғалаба қозонса барчаси жойига тушади.


- Терма жамоага бориб кейинчалик яна клубга қайтганда муҳитга мослашиш тез кечадими? 

- Ўзбекистон ва Туркманистон об-ҳавосида фарқ йўқ. Шу боис иқлим томонлама муаммо кўрмайман. Шри Ланка ёки Дубайга борсак бошқача ҳаво экани бирданига сезилади. Мен Ўзбекистондаги ҳаёт тарзига кўникиб бўлдим, бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Шундай экан, мослашиш бўйича муаммо йўқ.


- “Локомотив” негадир сафар ўйинларида юта олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? 

- Албатта, ҳамма ўйинни ютиш қийин. “Локомотив” кетма-кет уч йил Ўзбекистон чемпиони бўлди, лекин бу мавсум биз учун синов йили бўляпти. Бош мураббий ўзгарди ва эндиликда янги мураббий қўл остида ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин ўзимиз ҳам ҳайронмиз, сафарда нима учун юта олмаяпмиз деб. Ваҳоланки уйда ҳам, сафарда ҳам тактимиз деярли бир хил. 


Х.Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика