"Арсенал"нинг вьетнамлик мухлиси клуб автобуси ортидан 6 км югурди
16 jul 2013 15:17
News
"Арсенал"нинг вьетнамлик мухлиси клуб автобуси ортидан 6 км югурди
Осиё бўйлаб турне ўтказаётган "Арсенал" Вьетнамга етиб келди ва Ханой шахри бўйлаб экскурсия уюштирди.
Экскурсиядан сўнг меҳмонхонага йўл олган "Арсенал" автобуси ортидан вьетнамлик ашаддий мухлис югириб борди. Автобусни тўхтатишга уринган мухлис симёғоч ва дарахтга урилиб кетган бўлса-да, жиддий жароҳат олгани йўқ ва югуришда, автобусни қувлашда давом этди.
Унинг югуриб келаётганини сезиб қолган футболчилар, турли қичқириқлар билан унга далда бўлишни бошлашди. Айрим футболчилар унинг югуришини кўриб, мураббийларга ҳазиллашиб, у билан шартнома тузишни ҳам таклиф этишди. Бироз ўтиб автобус тўхтади. "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер бу мухлисни автобус ичига таклиф этди.
Ичкарида у футболчилар билан қўл бериб кўришди ва Артета билан расмга тушишга мувоффақ бўлди. Умумий ҳисобда ветнамлик бу мухлис 6 километр масофани босиб ўтди, дея хабар беради клуб расмий сайти.

Link :
Source : football.kulichki.net
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments