"Арсенал" янги шартнома борасида Окслейд-Чемберлен билан келиша олмади
03 jul 2017 17:43
News
"Арсенал" янги шартнома борасида Окслейд-Чемберлен билан келиша олмади
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен клубнинг янги шартнома бўйича таклифини рад этди.
Олдинроқ "тўпчилар" 23 ёшли футболчига ҳар ҳафта 80 минг фунт тўлашга тайёрлиги эълон қилинган эди. Ярим ҳимоячининг шартномаси 2018 йилда якунига етади.
Вазиятни "Ливерпуль" ва "Челси" кузатиб бормоқда. Олдинроқ "Арсенал" мерсисайдларнинг 25 млн. фунтлик таклифини рад этган эди. Агар вазият ўзгармаса, Окслейд-Чемберлен январда бошқа клублари билан музокара ўтказиш имкониятига эга бўлади ва ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этади.
Месут Озил ва Алексис Санчес билан боғлиқ вазият ҳам номаълум.
Link :
Source : Mirror
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments