Latest news

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  9 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  55

"Арсенал" яна Эрик Гарсияни сотиб олишга уриниб кўради News

"Арсенал" яна Эрик Гарсияни сотиб олишга уриниб кўради

Лондон клуби "Барселона" футболчиси Эрик Гарсияни таркибига қўшиб олиш учун қайта ҳаракат қилади.

Англия Премьер-лигаси вакили Каталония клуби ҳимоячиси Эрик Гарсияга қизиқиш билдирмоқда. 

Микель Артета январь ойида марказий ҳимоячини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўрганди. Бироқ қутболчининг ўзи "Эмирейтс"га кўчиб ўтишдан бош тортди. "Тўпчилар" 22 ёшли ўйинчини ёзда кўндиришга умид билдирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" яқиндагина "Атлетик" ҳимоячиси Иньиго Мартинес билан оғзаки келишувга эришгани маълум қилинди. Бу эса келаси мавсумда жамоанинг ушбу нуқтасида рақобат юзага келишини билдиради. Жорий мавсумда мураббий Хави Эрнандес томонидан Ла Лигада 11 ўйинни бошланғич таркибда бошлаган Гарсия майдонда кўпроқ ҳаракатланишни истайди. Футболчи бу ҳолат кейинги мавсумда такрорланишини хоҳламайди. Шу сабабли "Арсенал" юқоридаги сабаблар Гарсияни Англияга йўл олишига туртки бўла олади, деб ишонади.

Испания терма жамоаси аъзоси 2021 йилда "Манчестер Сити"дан текинга "Барса" сафига келиб қўшилган ва 5 йиллик шартномага имзо чеккан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика