“Арсенал“ Хамес учун 42 миллион евро таклиф қилишга тайёр
28 nov 2019 23:41
News
“Арсенал“ Хамес учун 42 миллион евро таклиф қилишга тайёр
Лондоннинг “Арсенал“ клуби раҳбарияти яқинлашаётган қишки трансфер ойнасида “Реал“ ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни сотиб олиш ниятида.
Англия клуби 28 ёшли футболчи учун “қаймоқранглилар“га 42 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу “Атлетико“ ва “Наполи“ таклиф этган суммаларга қараганда кўпроқдир.
“Реал“ Хамес билан ҳар қандай нарх эвазига хайрлашишни режалаштирмаяпти ва уни сотишдан камида 50 миллион евро ишлаб олмоқчи. Ярим ҳимоячининг ўзи ҳам ушбу мавсум охирида пойтахт клубини тарк этишни афзал кўрмоқда.
Колумбиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 9 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига биттадан гол ва самарали узатма ёздириб қўйди.

Link :
Source : El Desmarque
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments