"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди
28 jan 23:16
News
"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди
Англия футбол ассоциациясининг Мустақил тартибга солиш комиссияси "Вулверхэмптон" (1:0)га қарши АПЛ 23-турида олинган қизил карточкаси сабаб "Арсенал" ҳимоячиси Майлз Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификациясини бекор қилди.
Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайти хабар берди.
Хабар қилинишича, мустақил Тартибга солиш комиссияси Льюис-Скеллининг четлатилиши хатолиги ҳақида берилган апелляцияни қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, Лондон клуби ўйинчиси қарши ҳужумни тўхтатиш учун рақиб ҳимоячиси Мэтт Доэртининг оёқларига бутсасининг тишлари билан зарба берганди. Натижада Оливер Льюис-Скеллига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатган.
Link :
Source : arsenal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments