Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

"Арсенал" мухлислари ёмон кўрадиган 10 нафар футболчи News

"Арсенал" мухлислари ёмон кўрадиган 10 нафар футболчи

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси мухлислари турли сабабларга кўра ушбу футболчиларни ёмон кўрадилар. Нафақат ёмон кўрадилар, балки нафратланадилар...


10. Рууд ван Нистелрой - МЮнинг собиқ футболчиси ўз вақтида "канонирлар" мухлисларини асабига тегишни яхши кўрган



9. Раян Шоукросс. 2010 йил "Сток Сити" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги ўйинда ушбу футболчи Аарон Рэмзига жиддий жароҳат етказган.



8. Дидье Дрогба. Ўз вақтида "Арсенал"ни эмас, "Челси"ни танлаган африкалик футболчи "аристократлар"нинг кўплаб муваффақиятларига сабаб бўлган.




7. Диего Коста. Шу йили бўлиб ўтган "Челси" - "Арсенал" ўйини ёдингиздами? :)




6. Эшли Коул. Пул сабаб энг асосий рақиблар сафига бориб қўшилган футболчига яна қанақа муносабатда бўлиш мумкин?




5. Робин ван Перси. Голландиялик футболчи ҳам совринлар ютиш орзусида жамоанинг асосий рақибларидан бири - "Манчестер Юнайтед" сафига бориб қўшилган. Натижа ҳам ёмон эмас: футболчи МЮ сафида илк йилдаёқ чемпионликни қўлга киритган.




4. Тедди Шерингем. Футболчи жамоанинг асосий рақиблари - "Тоттенхэм" ва МЮ сафида ҳаракат қилган ва айнан "Арсенал"га қарши ўйинларда бир қанча рекордларни янгилаган. Ушбу кўрсаткичлар ҳам "канонирлар" мухлисларини асабига тегиши турган гап.




3. Патрис Эвра. Франциялик футболчи "Арсенал" - МЮ ўйини олдидан ушбу ўйинга "ёш болалар ва эркаклар ўртасидаги ўйин" деб изоҳ берган :))




2. Тоголик футболчи ҳам ўз вақтида пул сабаб "Арсенал"дан "Сити"га ўтиб кетган. Бу бир. Камига ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинда гол киритиб лондонлик мухлислар олдида фаол тарзда нишонлаган.



1. Рой Кин. "Арсенал" ирландиялик футболчининг ёмон кўрган жамоаларидан бири ҳисобланади. Ўзаро ўйинлардаги жанжаллар, сўз ўйинлари, Виейра билан ҳам тушунмовчиликлар бунга мисол бўла олади... Ва табиийки МЮнинг собиқ футболчиси лондонлик мухлисларнинг ашаддий душманларидан бири ҳисобланади.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика