Latest news

00:16АПЛ. "Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  2 23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  1 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  21 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  14 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  10 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  39 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1

"Арсенал" Ҳадсон-Одоини кузатиб бормоқда News

"Арсенал" Ҳадсон-Одоини кузатиб бормоқда

Лондон клуби "Челси" футболчиси Каллум Ҳадсон-Одоини таркибига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Хабарда маълум қилинишича, "Челси" ёзда бир енча футболчилари учун таклифларни кўриб чиқиш учун очиқ бўлади. Чунки "Стэмфорд Бриж" эгалари январдаги катта трансферлардан кейин ҳолатни мувозанатга келтирмоқчи. Ҳадсон-Одои айни пайтда ижара асосида Германиянинг "Байер" Леверкузен клубида ҳаракатланмоқда. 

22 ёшли футболчи "Челси" тарбияланувчиси бўлиб, 17 ёшида асосий жамоага қадар кўтарилишга эришган. Вингернинг бироз ўсишдан тўхтагани туфайли ёзги ойнада "кўклар" уни янги клубга қўйиб юборишга қаршилик қилмаса керак.

Ҳадсон-Одои жорий мавсум "Байер" сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг немис клуби билан ижара шартномаси шу йилнинг 30 июнида ниҳоясига етади. Шундан сўнг у "Челси"га қайтиб кетади. Инглиз клуби Ҳадсон-Одои билан 2024 йил ёзигача амалда бўладиган битимга эга.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика