Latest news

23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  7 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  15 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  21 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  11 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  2 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  2 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  10 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  24 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  3

"Арсенал" - "Челси". Превью News

"Арсенал" - "Челси". Превью

Англия Суперкубоги учун ўйинида Лондоннинг "Арсенал" ва "Челси" клублари тўқнаш келишади.

Бугун Лондондаги "Уэмбли" стадионида Англия Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади. Унда Жозе Моуриньо ва Арсен Венгер бошчилигидаги жамоалар ўзаро куч синашишади.

Статистика. Охирги 5та ўйинда «Арсенал» «Челси» дарвозасига биронта гол ура олмаган, Англиянинг амалдаги чемпионлари эса 400 дақиқа ичида «канонирлар» дарвозасига 10та гол уришди. 2013/2014 йилги мавсумда «кўклар» рақибни 6:0 ҳисобида тор-мор этишганди.   

Сўнгги бор «Челси» Суперкубокда «Арсенал»га қарши (2:1) 2005/2006 йилги мавсумда ўйнаган. Ўшанда Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа Дидье Дрогбанинг дубли эвазига кубокни қўлга киритганди. Ўша баҳсда «Арсенал» сафида ўйнаган Франсеск Фабрегас «кўклар» дарвозасига тўп киритганди.   
21-асрда «Челси» 7 марта Англия Суперкубоги учун ўйинда қатнашиб 3 марта ғалаба қозонди. Сўнгги бор 2009 йилда Карло Анчелотти бошчилигидаги «кўклар» «Манчестер Юнайтед»ни пенальтилар сериясида мағлуб этганди (4:1).



Қизиқарли фактлар:

- Англия кубоги соҳиблари охирги йилларда Суперкубокда кам ғалаба қозонишган. Ўтган йил «Арсенал» «Манчестер Сити»ни таслим қилган - 3:0;

- «Арсенал»нинг «Челси»га қарши ўйинлардаги голсиз серияси 482 дақиқани ташкил этмоқда;

- «Арсенал»нинг янги «Уэмбли»даги ғалабали серияси 4та ўйинни ташкил этмоқда, «Челси» бу стадиондаги 13та ўйиннинг 7тасида зафар қучган;

- Англия Суперкубоги учун ўйинлардаги сўнгги икки қизил карточка эгалари «Челси» ва «Арсенал» футболчилари ҳисобланади. Бранислав Иванович 2012 йилда, Франсис Жефферс эса 2003 йилда қизил карточка олган эди.



Англия Суперкубоги. «Арсенал» – «Челси»

Тахминий таркиблар:

"Челси": Куртуа – Иванович, Терри, Кэхилл, Аспиликуэта – Матич, Фабргеас – Виллиан, Оскар, Азар – Реми.

"Арсенал": Чех – Бельерин, Косьелни, Мертезакер, Монреаль – Рэмси, Коклен – Окслейд-Чемберлен, Озил, Касорла – Жиру.

Дисквалификация қилинганлар: йўқ

Жароҳатланганлар: Дэнни Уэлбек


2 август куни Тошкент вақти билан соат 18:55да бошланадиган ушбу учрашувни сайтимиз ҳамкори бўлган aleziya.com сайти (TAS-IX ҳудудида) орқали томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари сайтимиз орқали бу ўйин матнли трансляция қилинади. 


Ўйинга бағишланган видеопревьюни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин.
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика