"Арсенал" "Астон Вилла" ва "Фулхэм" футболчиларига қизиқмоқда
19 dec 2023 18:09
News
"Арсенал" "Астон Вилла" ва "Фулхэм" футболчиларига қизиқмоқда
Бу ҳақда "Football Insider" хабар берди.
Манбага кўра, Англия чемпионати етакчиси "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Дуглас Луисни 2024 йил учун асосий мақсадида сифатида белгилаб олган. "Шерлар" бразилиялик футболчини 100 миллион фунт стерлингга (116 миллион евро) сотишга тайёр. Шунингдек, "Арсенал" "Бавария" даъвогарлик қилаётган "Фулхэм" ярим ҳимоячиси Жоау Пальиньяга қизиқмоқда.
Луис жорий мавсум "Астон Вилла" сафида 25 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Пальинья ушбу мавсум "Фулхэм" таркибида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан келишуви 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Transfermarkt портали ҳар икки футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments