Арсен Венгер: “Январда ярим ҳимоячи сотиб олиш режамиз йўқ”
30 dec 2013 08:19
News
Арсен Венгер: “Январда ярим ҳимоячи сотиб олиш режамиз йўқ”
“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер, январда бўладиган трансферлар режалари ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Январда ярим ҳимоячи сотиб олиш режамиз йўқ. Бугун Озил ва Рэмси майдонга тушишмади, бироқ ўйинга туширилган уч нафар ярим ҳимоячиларимиз яхши ўйин кўрсатишди. Бундан ташқари Артета ҳам захира ўриндиғида қолди. Шу сабабли Кабайни сотиб олишга эҳтиёж сезмаяпмиз”, - дея таъкидлади Венгер.
Эслатиб ўтамиз, ёзда “Арсенал” Кабай бўйича расмий таклиф билан чиқққан эди.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments