Latest news

13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  0 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  1 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  17 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  6 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

Арсен Венгер видеотакрор ҳақида тўхталди News

Арсен Венгер видеотакрор ҳақида тўхталди

“Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер Конфедерациялар кубоги мусобақасида қўлланилаётган видеотакрорлар ҳақида ўз муноасбатини билдириб, жамоаси иштирокидаги бир қатор баҳсларда видеотакрордан фойдаланилганда вазият бошқача якунланиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

“Мен 2006 йилги Чемпионлар лигаси финалида “Барселона” киритган биринчи голни танлаган бўлардим. Ўшанда “офсайд” бор эди ва биз зйин якунланишига 30 дақиқа қолганидад 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эдик.

Биласиз, менга айнан ушбу мусобақа бош соврини етишмайди ва ўша гол урилган эпизод энг муҳим ҳолат эди.

Иккинчи ҳолат ҳам “Барселона” билан 2011 йилги учрашувда Робин ван Персига кўрсатилган иккинчи сариқ карточка билан боғлиқ. Биз жуда кучли рақибга қарши баҳс олиб бораётган эдик. Ўшанда ҳакаамнинг қарорини қабул қилиш жуда оғир эди. Ван Персининг четлатилиши бизнинг имкониятларимиза нуқта қўйган эди.

Ва мен яқиндагина бўлиб ўтган яна бир ҳолатни эслаб ўтмоқчиман. “Бавария” билан Чемпионлар лигаси учрашувида Косельнини четлатиб, дарвозамига пеналти белгиланган вазиятда Левандовски офсайдда турган эди. Ёдимга тушган вазиятлар шулар, балким мен бошқа яна кўплаб шунга ўхшаш вазиятларни эслай олмагандирман”, дейди Венгер.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика