Latest news

16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  16 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  9 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  20 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  1 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   52 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  26 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9

Арни Фоннегра: "Ўзбекистон Панамага қарши яхши ўйнади, бироқ..." News

Арни Фоннегра: "Ўзбекистон Панамага қарши яхши ўйнади, бироқ..."

Футзал бўйича Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Арни Фоннегра Ўзбекистон билан ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Афсуски 1-турнинг сўнгги сонияларида ғалабани қўлдан чиқардик. Бироқ Португалия терма жамоасининг кучини ҳисобга олсак ўйиндан олдин дуранг ижобий натижа деб ҳисобланарди».

«Ўзбекистон терма жамоаси жуда яхши жамоа, биринчи турда ёмон ўйнамади. Панама билан баҳсда фақат вазиятлардан фойдалана олмаслик Ўзбекистонга панд берди. Умуман олганда испаниялик Мендезнинг жамоаси яхши шаклланган. Ўзбекистон айнан жамоавий томонлама кучли. Улар орасида дарвозабонни алоҳида кўрсатган бўлардим».

«Ўзбекистон билан ўйинда бизни фақат ғалаба қониқтиради. Колумбия халқини хурсанд қилиш учун боримизни берамиз. Бундай катта мусобақа ўз уйимизда бўлмоқда, шу боис максимал натижа қайд этишимиз керак», - дейди Арни Фоннегра.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика