Latest news

15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  17 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  15 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  4 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  10

Аргентинада шов-шувли воқеа: Марадонанинг ўғли отасини шифокорлар ўлдирганини айтмоқда News

Аргентинада шов-шувли воқеа: Марадонанинг ўғли отасини шифокорлар ўлдирганини айтмоқда

Афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг ўғли кенг жамоатчилик эътиборини тортган кескин баёнот берди.

Диего Синагра отасининг вафоти тасодиф бўлмагани ва бу фожиада уни даволаган шифокорлар айбдор эканлигини таъкидлади.

"Мени энг кўп азоблайдигани – отамни ўлдиришгани. Бу шубҳасиз. Уни қутқариш учун ҳеч нарса қилишмади. Ишончим комилки, биз шифокорларнинг эътиборсизлигини исботлаймиз", – деди кичик Марадона.

Эслатиб ўтамиз, Диэго Марадона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этганди. Ўлимнинг расмий сабаби юрак хуружи деб кўрсатилган бўлса-да, ўшандан бери машҳур футболчига кўрсатилган тиббий хизмат сифати борасидаги баҳслар тинмаяпти.

Юлдузнинг вафотидан сўнг унинг шахсий шифокори ҳамда Марадона вафот этган куни унинг уйида навбатчилик қилган ҳамшира полицияда ҳам гумон келтириб чиқарган. Бу эса терговнинг бошланишига сабаб бўлган. Иш бўйича 7 киши айбланган.

Аввалроқ Италияда аргентиналик юлдуз амалда ўлдирилгани ҳақида маълумотлар берилганди.

Марадона "Барселона", "Наполи" ва "Ньюэллс Олд Бойз" жамоаларида ўйнагани билан ном қозонган. У Аргентина терма жамоаси таркибида 1986 йил жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган ва футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика