Аргентина термаси дарвозабони фаолиятини А Серияда давом эттирадими?
20 dec 2022 16:55
News
Аргентина термаси дарвозабони фаолиятини А Серияда давом эттирадими?
Аргентина терма жамоаси ва "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг агенти Густаво Гони футболчи фаолиятини Италияда давом эттирмоқчи эканини таъкидлади.
"Бугунги кунда камдан кам клублар Эмилиано каби дарвозабонни қўлга киритишга қодир, аммо А Серия – нега энди йўқ? Мартинес ўз олдига юқори мақсадларни қўяди, у Чемпионлар Лигаси учун курашмоқчи", – деди Гони.
30 ёшли Мартинес 2020 йил сентябридан буён "Астон Вилла" сафида тўп тепади ва жорий мавсум чемпионатда 24 та ўйинда 27 та гол ўтказиб юборди ва 8 та ўйинда майдонга тушмади.
2022 йилги Жаҳон чемпионатида футболчи Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионига айланди. У жамоанинг мусобақадаги барча 7 та учрашувида қатнашиб, 8 та гол ўтказиб юборди ва 3 та ўйинда майдонга тушди. Мартинес Қатардаги мундиалнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.
Transfermarkt.com портали дарвозабоннинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : Tuttomercatoweb
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments