Latest news

16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  0 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  2 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  2 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  13 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5

Аргентина терма жамоаси устози: "Биз яна бир финалда ўйнашни истаймиз" News

Аргентина терма жамоаси устози: "Биз яна бир финалда ўйнашни истаймиз"

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи Матиас Люкуикс мундиал чорак финал доирасидаги Қозоғистонга (1:6) қарши кечган баҳсдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

"Натижа бироз алдамчи бўлди деб ўйлайман, сабаби якуний натижа бўйича биз йирик ҳисобда ғалаба қозондик, аммо ўйин давомида рўй берган воқеалар натижага тўғри келмайди. Биз жуда кучли рақибга қарши ўйнадик. Учрашувга тайёргарлик жараёнида рақибни ўрганиб чиққандик. Жамоамни ғалаба билан табриклайман, биз ўз режамизга амал қилдик ва йигитлар уни аъло даражада бажариб беришди. Энди эса ярим финал ҳақида ўйлашимиз керак. Қозоғистон жуда кучли рақиб ва дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири деб айта оламан. Нимчорак финал босқичида қозоқлар амалдаги жаҳон чемпионларини мағлуб этишди. Очиғини айтсам, биз бугун рақибдан яхшироқ эдик ва ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман.

Кейинги рақибимиз Франция ҳам жуда кучли жамоа ҳисобланади. Бугун ғалабани нишонлаймиз, эртадан бошлаб эса кейинги учрашув ҳақида бош қотирамиз. Биз яна бир бор финал баҳсида иштирок этишни мақсад қилганмиз", - деди Матиас Люкуикс.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика