Latest news

13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  2 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  19 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4

Аргентина терма жамоаси нега бунчалик ёмон ўйнаяпти? News

Аргентина терма жамоаси нега бунчалик ёмон ўйнаяпти?

Аргентина терма жамоаси Бразилияда ўтаётган Копа Америкада сўнгги 15 йилликдаги ўзининг энг ёмон ўйинини кўрсатмоқда.

Альбиселестенинг муаммоси нимадалигини тушунишга уриниб кўрамиз.

Биринчи сабаб. Тажрибасиз мураббий

Лионель Скалони - яхши инсон. Бироқ Аргентинадек жамоани бошқариш учун бу етарли эмас. Терма жамоа бош мураббийи бу вазифага тайёр эмас. На рухий ва на касбий жиҳатдан. Ундан ғоялар, тактикалар хатто эмоция кутиш ҳам қийин. Копа Америка учун танланган тактика борасида гапиришдан фойда йўқ, чунки футболга тушунмайдиган инсон ҳам Скалонидан норози.


Иккинчи сабаб. Таркиб

Игуаин, Ламела, Лансини, Корреа, Банега, Гарай, Гомес, Симеоне, Икарди, Х. Корреа, Фасио, Пасторе, Мусакки - бу футболчилар турли сабабларга кўра Аргентина терма жамоаси таркибига чақирилмади. Жамоага кўпроқ "Аталанта" ҳужумчиси Анхель Гомес етишмаяпти. У ҳозир Месси бор кучи билан бажараётган баъзи вазифаларни ўз бўйнига олиши мумкин эди. Бироқ айнан Лионель туфайли Гомес чақирув олмаган бўлса керак. У сардорни бироз эркинроқ ҳаракат қилишига имкон берарди..


Учинчи сабаб. Лионель Месси

Месси Аргентина терма жамоаси учун жуда қимматбаҳо совға ва худди шунчалик катта муаммо. Ҳаммаси Леонинг бўйнида. Месси ҳимоя ишлаяпти, таняч зонасида тўп билан ҳаракат қилмоқда, ҳужумларни бошлаяпти, алдаб ўтяпти, стандартларни амалга оширяпти, прессингни бошлаб, ҳужумларни якунлаяпти. Натижада "Барселона"даги фойдалилик коэффициенти "Барселона"дагидан анча паст бўлиб қолмоқда. Леонинг гапларини тушунадиган одам топилмаяпти. Ди Мария ва Агуэро эса етарли даражада ёрдам бера олмаяпти.


Тўртинчи сабаб. Мотивация

Аргентина регби терма жамоаси мамлакат мадҳиясини ижро этганини кўрганмисиз? Бу худди ўша машҳур италияликлар ижросига ўхшайди. Энди аргентиналик футболчиларга назар ташланг. Уларни мажбуран майдонга туширишаётганидек тасаввур уйғонмоқда. Аргентина бундай кайфият ва хоҳиш билан ҳеч нарса юта олмайди. Месси ҳам терма жамоани совринсиз тарк этади.


Нима қилиш керак?

Биринчи навбатда ҳимоя чизиғи ва ярим ҳимоя марказини ўнглаш лозим. Рақиблар майдон марказидан осонлик билан ўтишмоқда. Кейин эса Мессининг ролини аниқ қилиб олиш керак. У Фигаро принципи бўйича ҳамма ерда ўйнаши шарт эмас. Ҳужум марказини Мартинесга ишониш лозим.

Бироқ ҳамма муаммо футболчиларнинг миясида. Мотивация, ўзига ишониш, мамлакат байроғи учун ҳар қандай рақибни янчиб ташлаш истаги - мана шу нарсалар билан Копа Америка ғолибиги айланиш мумкин.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика