Latest news

11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  17 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2

Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди? News

Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди?

Футзал бўйича ЖЧ финалидан ўрин олган Бразилия – Аргентина (2:1) учрашувидан кейин аргентиналик футзалчилар Николас Сармиенто ва Константино Вапораки фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу биз кутган медаль эмас эди, афсуски. Бизнинг асосий мақсадимиз ушбу мусобақада ғалаба қозониш эди. Бразилияни ғалаба билан табриклайман. Биз қўлимиздан келган барчасини қилдик. Етарлича ҳужумлар қилдик, аммо тўп дарвозага киришни истамади. Кетма-кет учинчи мундиаль финалида иштирок этмоқдамиз. Бу мен учун учинчи Жаҳон чемпионати бўлди. 

Аргентина шарафини ҳимоя қилаётганимдан жуда мағрурман, афсуски, бугун ғалаба қозона олмадик, лекин биз босиб ўтган йўл мақтовга лойиқ деб ўйлайман. Жамоамизни танқид қилиш ўта нотўғри иш", – дея фикр билдирди дарвозабон Николас Сармиенто.



"Бугунги ўйин натижасини кичик деталлар ҳал этди. Сўнгги сонияларга қадар курашдик ва дуранг қайд этишга интилдик. Афсуски, биз кўзлаган натижа қайд этилмади ва рақиб жамоа ғолиб бўлди. Бразилияни чемпионлик билан табриклайман. 

Бразилия чемпионликка муносиб жамоа эди. Финал баҳсида бизга бироз омад ва диққат-эътиборли бўлиш етишмади. Айниқса, ўтказиб юборган голларимизда эътиборлироқ бўлишимиз керак эди. Сўнгги дақиқада гол урдик ва ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо буни уддалай олмадик. Барчага раҳмат. Бу ажойиб мундиаль бўлди", – деди Константино Вапораки.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика