Aргентина футбол федерацияси аппеляция беради
29 mar 2017 03:24
News
Aргентина футбол федерацияси аппеляция беради
Аргентина футбол федерацияси (АФФ) ФИФА томонидан Лионель Мессининг тўртта учрашувга дисквалификация қилиш ҳақидага қарорига аппеляция беради.
ФИФА кеча аргентиналик 29 ёшли ҳужумчини Чилига (1:0) қарши кечган баҳсда бош ҳакам ёрдамчисини ҳақорат қилганлиги боис ушбу тўртта ўйинга четлатиш ҳақида қарор қабул қилганди. Натижада Месси тўртта ўйинда майдонга туша олмаслиги билан бирга 9350 евро миқдорида жарима тўлаши ҳам лозим.
“Биз ушбу қарордан ҳайратдамиз. Боливия билан ўйинга бир неча соат қолганда бу етакчи ўйинчимизни дисквалификация қилинишидан норозимиз. Шу сабаб аппеляция берамиз”, дея таъкидлади Аргентина терма жамоаси котиби Хорхе Мьядоски.
Илгарироқ Аргентина-Чили учрашувини бошқарган барча ҳакамлар футболчи томонидан улар томонга ҳақоратли сўзлар айтилмаганини таъкидлашган эди.
Link :
Source : sports.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments