Latest news

09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  4 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2

"Арал"нинг 20 ёшли вингери, пешқадамни ютган мураббий ва Муборакдаги "қалқон" — Про лига 4-тур лауератлари News

"Арал"нинг 20 ёшли вингери, пешқадамни ютган мураббий ва Муборакдаги "қалқон" — Про лига 4-тур лауератлари

Championat.asia сайти Про лига 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал")

"Машъал" бу турда ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилди. Қашқадарё дербисида Асрор Алиқулов шогирдларининг қўли баланд келди. Шу куни ғузорликлар ҳам мезбонлар дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратди. Лекин уларнинг голга айланишига "Машъал" посбони Умиджон Ҳамроев йўл қўймади ва бир нечта сейвларни амалга оширди. Маълумот учун, "Машъал" жорий мавсумда ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборгани йўқ. 


 "Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши футболчиси - Иззатилла Қутибоев ("Арал")

2004 йилда туғилган Иззатилла Қутибоев бу йил "Арал" сафида ўзининг чаққон ҳаракатлари, индивидуал сифатлари билан ажралиб турибди. Футболчини "Олимпик Мобиуз"га қарши кечган ўйинда ҳеч ким тўхтата олгани йўқ. У рақиб дарвозасини ишғол қилишдан ташқари жамоадошларининг 2 та голига ассистентлик ҳам қилди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши мураббийи - Муҳсин Низомиддинов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" Фарғонада турнир жадвали пешқадами "Хоразм"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда Муҳсин Низомиддинов шогирдлари йирик ҳисобдаги (3:0) ғалабани тантана қилди. Сайтимиз талқинига кўра, айнан Низомиддинов турнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика