Latest news

18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  13 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  2 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  11 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  25 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  24 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  12 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  14 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1

Араб сайти Саудия Арабистони ҳақида илиқ фикр билдириб, Яман билан ўйиннинг 5 жиҳатига эътибор қаратди News

Араб сайти Саудия Арабистони ҳақида илиқ фикр билдириб, Яман билан ўйиннинг 5 жиҳатига эътибор қаратди

Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида Яман термаси устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Айни пайтда саудияликлар "D" гуруҳида 14 очко билан биринчи ўринда боришяпти. Жамоа 4 бор ғалаба қозониб, икки марта дуранг ўйнади. Тўплар нисбати 16-4. Arabnews.com сайти ушбу учрашув ҳақида мақола ёзиб, Саудия Арабистони иштирокига юқори баҳо берди ва 5та жиҳатга эътибор қаратди. 

1. Эрве Ренарнинг таъсири билиняпти

Навбатдаги жаҳон чемпионатига чиқиш учун Саудия Арабистони футбол федерацияси янги мураббийни таклиф этди. Франциялик мутахассис Эрве Ренар ЖЧ-2018да Марокаш термаси билан иштирок этган. Албатта, ҳар қандай янги мураббийга вақт керак. Эрве Ренар учун ҳам бошида осон бўлмади. Масалан, Баҳрайнда ўтказилган Яманга қарши биринчи ўйинда саудияликлар 2:2 ҳисобини қайд этишди. Бу ўзига хос сенсация бўлганди. Лекин иккинчи баҳсда унинг жамоаси 3:0 ҳисобида зафар қучди. Айтиш мумкинки, саудияликлар Ренар қўл остида ўйиндан ўйинга яхши ҳаракат қилишмоқда. Бу эса мураббийнинг ҳам яхши ишлаётганини кўрсатади.


2. Фаҳад Ал Мувалладнинг голи

"Ал Иттиҳод" футболчиси Фаҳад Ал Муваллад бир неча ойлик танаффусдан сўнг яна бош жамоага чақирилди. Айтиш мумкинки, 26 ёшли футболчи ҳатто допинг туфайли маълум муддат дисквалификацияни бошдан ўтказди. Унинг Яман термасига киритган голи жуда чиройли кўриниш олди. Ўйиндан кейин яманлик дарвозабон Муҳаммад Али Айаш гол ҳақиқатан чиройли бўлганини ва ўша пайт рақиб ўйинчиси дарвозага зарба беришини умуман кутмаганини айтиб ўтди.


3. Ўзбекистондан бўлаётган босим

Саудия Арабистони терма жамоаси ўз ўйинларини ютяпти, лекин иккинчи ўриндаги Ўзбекистон ҳам ғалаба қозониб пешқадамни тинмай таъқиб қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоасида истеъдодли футболчилар кўп, лекин муаммо шундаки, улар ҳали жаҳон чемпионатига чиқмаган. Саудия Арабистони эса бу борада тажрибага эга ва бу нарса ўзаро ўйинларда ҳам кўринса керак.


4. Терма жамоанинг ўнг қаноти яхши кўриняпти

Саудия Арабистони терма жамоасининг аксар ҳужумлари ўнг қанотдан юзага келди. Бу ўринда Султан Ал Ганнамнинг ҳаракатлари алоҳида эътирофга лойиқ. 27 ёшли ҳимоячи жароҳат олган Муҳаммад Ал Бурайкнинг ўрнини муносиб ёпа оляпти. Яман билан баҳсда Султан Ал Ганнам ўнг қанотда тинмай ҳаракат қилди, бу эса рақиб футболчиларига анча бошоғриқ туғдирди. 


5. Яман ҳам анойи эмас 

Гарчи 0:3 ҳисобида ютқазган бўлса-да, Яман терма жамоасини ўта кучсиз деб бўлмайди. Бу жамоа гуруҳда охирги ўринда бўлгани билан кейинги икки учрашувда ғалаба қозонишга уриниб кўради. Яман термасининг навбатдаги иккита учрашуви Ўзбекистон ва Фаластинга қарши бўлиб ўтади. Яманликлар гуруҳ ўйинларини Фаластиндан юқорида тугатишни мақсад қилган, шундай экан жамоа қолган иккита ўйинда борини беради. 

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика