Latest news

08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  1 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  3 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  10 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  11 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  2 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  7 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  1 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  1 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  3 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  4 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  26 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0

АҚШ - Германия 0:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

АҚШ - Германия 0:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

АҚШ - Германия учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
 
ЖЧ-2014. «G» гуруҳи. 3-тур
АҚШ - ГЕРМАНИЯ  0:1
Бош ҳакам
:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
ГОЛ:
Мюллер, 55 - 0:1.
АҚШ:
Ховард, Гонсалес, Брэдли, Беслер, Бизли, Дэмпси, Жонс, Дэвис (Бедойя, 59), Бекерман, Зуси (Йедлин, 83), Жонсон.

Германия:
Нойер, Хеведес, Хуммельс, Швайнштайгер (Гётце, 74), Озил (Шюрлле, 87), Подольски (Клозе, 46), Мюллер, Лам, Мертезакер, Кроос, Боатенг

Огоҳлантиришлар:
Хеведас 11, Гонсалес 36, Бекерман 61.


                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ

Учрашувни кайфияти йўқ бўлган Нарзулла шарҳлаб борди. Менимча буни ўйин давомида сездирмадим. Барчага раҳмат!

Бўлди тугади! Германия ва АҚШ кейинги босқичга йўлланма олишди
. Нариги ўйинда Португалия 2:1 ҳисобида зафар қучди.


90+3. ЛЛААААААААААААААААААМММММММММ! ҚОЙИЛ !!! Бедойянинг зарбаси йўлига Лам тўғаноқ бўлди ва жамоасини голдан қутқариб қолди.

90+2. Ушбу натижа иккала жамоани кейинги босқичга олиб чиқади. Шу боис АҚШ ҳам мағлубиятдан хафа эмас ва ўйин ланж тарзда давом этмоқда

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. Майдонга мухлис тушиб келди. Унинг устида "Бавария" логотипи бор сочиқ бор эди.

87. Ўзгариш. Германия. Озил ўрнига Шюрлле тушди

85. Хавфли вазият! Клозе! Бироқ ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетибди

83. Ўзгариш. АҚШ. Зуси ўрнига Йедлин тушди

82. Гётце ва Озил комбинациясини Месут охирига етказа олмади.

80. Португалия олдинга чиқиб олди 2:1.

78. ЗАРБББААААА! ХЕВЕДЕСнинг зарбасидан сўнг Ховард тўпни ушлаб олди

74. Ўзгариш. Германия. Швайнштайгер ўрнига Гётце тушди

72. Яна бир қизиқ вазият! Биринчи бўлимда Эрматовга урилиб кетган Жонс энди ўз жамоадоши Бедойяга урилиб кетди. Иккала футболчига шифокорлар ёрдам кўрсатишди

71. Демпси ҳужумга ўтди ва Хуммельс билан тўқнашиб кетиб ерга йиқилди

70. Ўйин майдон марказида кечмоқда. Жамоалар ҳужумларни тезда қайтаришмоқда

64. АҚШнинг ҳужуми, Демпсининг тўп узатишига Жонс югурмай қўя қолди... ета олишига ишонмади шекилли

60. Огоҳлантириш. АҚШ. Бекерман Швайнштайгерни йиқитгани учун

58. Ўзгариш. АҚШ. Дэвис ўрнига Бедойя

57. Нариги ўйинда Гана гол урди - 1:1. Ҳозирги вазиятда Германия ва АҚШ кейинги босқичга чиқади

55. Мертесакернинг бош билан йўллаган зарбасини Ховард ақл бовар қилмас сейв билан қайтарди! Қайтган тўпни Мюллер жарима майдони чизиғи устидан дарвозанинг узоқ бурчагига михлади - 0:1.

55. ГООООООООООООООООООООООЛ! МЮЛЛЕР!!!

54.
Германия кетма кет ҳужум қилиб ётибди. Якуний аниқ зарба ҳозирча берилмади

52. ЗАРБААААААААА! Швайнштайгернинг нафис пасидан сўнг Клозе боши билан дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

50.
Мюллернинг чап қанотдан жарима майдони ичига оширган тўпи ноаниқ чиқди. Ховард барчаси жойида деди.

47.
Боатенг ўнг қанотдан жарима майдонига тўп оширди, Озилнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

46.
Иккинчи бўлим бошланди.

46. Ўзгариш. Германия.
Подольски ўрнига Клозе тушди

45+1. Танаффус. Ҳозирча 0:0. Кетиб қолиш йўға)

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

43.
Аслида дуранг иккала жамоани кейинги босқичга олиб чиқишини биласиз. Ҳозирча 0:0

40.
АҚШ бурчак тўпи ишлаб олди, бироқ Зусининг паси ҳеч кимга тегмай майдондан чиқиб кетди. Пас анча тепадан кетди

38.
Подольски чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Ховард бундай вазиятларни бир қанчасини кўриб бўлди. Бундай ҳаракат билан уга гол уриб бўлмайди

37. Романтик футбол мухлисасининг ҳолига маймунлар йиғлади



36. Огоҳлантириш. АҚШ.
Омар Гонсалес

35.
Ўйинда хавфли вазиятлар кам бўлмоқда. Ҳужумлар кўп зарбалар кам

33.
Жонс олдинга борди, бироқ жарима майдони чизиғи устидан йиқилиб тушди, бу сафар Эрматов унга халал бермаганди)

31.
Нариги ўйинда гол урилди. Ганалик Жон Бой ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди

27. Қизиқарли ҳолат! АҚШнинг ҳужуми, ўнг қанотдан оширилган тўпга Жонс интилди, бироқ у кутилмаганда қаршисида турган Равшан Эрматовга урилиб йиқилиб тушди! Ҳамюртимиз кулиб қўя қолди

25.
Жером Боатенг жуда фаол. Ўнг қанотдан оширилган тўп бу сафар ноаниқ кетди

24.
Кийимларига алоҳида эътибор қаратиб келадиган Йоахим Лёвнинг усти шалаббо бўлган. Ёмғир айбдор

23.
Бошида биронта сочи йўқ лекин соқоли анчагина узун бўлган Ховард ҳозирча рақибнинг ҳужумларини қайтариб турибди.

22. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! АҚШнинг илк хавфли ҳужуми! Зуси жарима майдони ташқарисидан йўллаган бурама зарбаси бироз ноаниқ кетди!

19.
Мюллер анча фаол! Унинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучсиз зарбасидан сўнг тўпни посбон эгаллаб олди

17.
Швайнштайгернинг пасидан сўнг Мюллер тўпга интилди, Ховард ўз жарима майдони ичида қирол эканини кўрсатди

14. Яна бир вазият!
Боатенг ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Мюллер тўпга ета олмади

11. Огоҳлантириш. Германия.
Хеведас

10.
Ёмғир ёғса қизлар "романтичний" бўлади дейишади. Ҳозирча ўйин ҳеч ҳам романтикка ўхшаётгани йўқ. Жанг кетмоқда

9. Хавфли вазият!
Мертесакер ва Хеведес рақиб жарима майдони ичида бир бирларига халал бериб қўйишди. Акс ҳолда...

7.
Германия катта куч билан олдинда. Кетма кет ҳужумлар...

5.
Ҳозирча устунлик немислар томонида. Улар кўпроқ олдинга ўтишмоқда

3.
Учрашув жуда қаттиқ ёғаётган ёмғир остида бошланди.

2. Хавфли вазият!
Германия ҳужум қилди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Мюллер акробатик тарзда дарвозага йўллашга уринди. Ундан ўтиб кетган тўпни Подолски ноаниқ тарзда тепиб юборди

1.РАВШАН ЭРМАТОВ ҲУШТАГИ БИЛАН ЎЙИН БОШЛАНДИ


- Навбат Германия мадҳиясига...

- АҚШ давлат мадҳияси янграмоқда. Стадионга келган кўплаб мухлислар уни жўр бўлиб куйлашди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! АҚШ ва Германия ўртасидаги ўйинни сизлар билан бирга Нарзулла Сайдуллаев кузатиб боради.
- Учрашув соат 21:00да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика