Latest news

13:16"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  0 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  1 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  4 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  14 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2

АПЛнинг икки вундеркиндини солиштирамиз News

АПЛнинг икки вундеркиндини солиштирамиз

Бу мавсум АПЛ чемпионлиги учун "Манчестер Сити" билан "Арсенал" курашмоқда.

Ҳозирга келиб "Манчестер Сити" вазиятни ўз томонига оғдириб олгандек, аммо мавсумнинг катта қисмида етакчи бўлган лондонликлар осонликча таслим бўлиш ниятида эмас. 

Бу нарсани "Арсенал" устози Микель Артета ҳам таъкидлади: "Биз курашишда давом этамиз. Вазият қийин, аммо қолган ҳамма ўйинларимизда зафар қучиб, "Сити"нинг қоқилишини кутамиз". 

Якунда натижа қандай бўлсада, "тўпчилар" чиндан яхши мавсум ўтказишмоқда. Ва жамоа сафида ҳали ҳам ёш бўлишига қарамай, етакчилардан бирига айланиб улгурган Букайо Сакани алоҳида таъкидлаш лозим. Англия терма жамоаси аъзоси фаолиятидаги қийин даврни енгиб ўтди ва чинакамига кучлироқ бўлиб қайтди. 

Англиялик яна бир вундеркинд Фил Фоден жароҳатларга қарамай, сафда бўлганида жуда фойдали ҳаракат қилмоқда. 

Бу ҳолатдан албатта биринчи навбатда Англия терма жамоаси мухлислари хурсанд бўлишади. Иқтидорли футболчилар чинакамига топ ўйинчига айланаётгани қувонарли ҳол албатта. 

Хўш, "Арсенал" ғалабаларига салмоқли ҳисса қўшаётган Букайо Сака ва Пеп Гвардиоланинг севимли шогиридларидан бири Фил Фоденнинг мавсумда статистикаси қандай? 

  


Кўриб турганингиздек, кичик устуник Сака томонида. Бироқ бу вазиятда Фоден 4 та камроқ ўйинда иштирок этганини ҳам унутмаслик лозим.    

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика