Latest news

14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  2 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  12 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  3 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0

АПЛнинг 7 мураббийи ва уларни машҳур қилган "севимли овунчоғи" News

АПЛнинг 7 мураббийи ва уларни машҳур қилган "севимли овунчоғи"

АПЛ мураббийлари ҳақида.

Ҳозирда мураббийлар ўз услуби ва тактикаси борасида жудда катта рақобатга киришишган. Тактик схемадан ташқари, жамоа муҳитини яхшилаш, шогирдларининг ғалаба қозониши учун кўрадиган чора-тадбирлари, ҳар доим мухлис-у мутахассисларнинг эътиборида бўлган. Бугунги мақолада АПЛ мураббийлари ва уларни машҳур қилган севимли нарсалари, машғулотлари ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдик.

1. Юрген Клопп: Давид Вагнер билан тушган сурат 

Ўзингиз учун қадрли бўлган бирор бир киши ёки нарсангизни йўқотиб қўйганингизда кайфиятиз сезиларли равишда тушиб кетишини яхши биласиз. Юрген Клопп ўзининг қадрдон дўсти ва ҳамкасби Давид Вагнерни ҳар куни эслаши ҳақида ўзининг интервьюларининг бирида айтиб ўтган эди. Улар дастлаб футболчилик фаолиятида (1991 - 1995 йиллар) "Майнц 05" жамоасида бирга тўр тепишган. Кейинчалик мураббийлик фаолиятида (2011-2015) Дортмунднинг "Боруссия" жамоасини бошқаришган. Ўшанда Вагнер ёрдамчи мураббий сифатида Юрген Клопп билан ишлаган.

2. Маурицио Сарри: Сигареталар

Чекиш ёмонми? Сиз чекмаслигингиз керак. Аммо, Маурицио Сарри буни билса ҳам ушбу қоидага амал қилмайди. Унинг севимли машғулоти. Карикатурачилар ҳам Саррини сигареталарисиз чизишмайди.

3.  Маурицио Почеттино: Сер Алекснинг автобиография китоби

Почеттино Фергюсоннинг мураббийлик фаолиятига ҳавас қилади. Шунинг учун, собиқ мураббийнинг ёзган автобиография китобини қадрлайди. Аргентиналик мутахассиснинг фикрича, Сер Алекс унинг кумири ҳисобланади ва МЮнинг афсонавий мураббийи билимларини "суғуриб олишни" севади.

4. Унаи Эмери: Доска

Қийинчилик ёки ечилиши зарур бўлган муаммо юзага келганда, Унаи Эмери дарҳол режалаштиришни афзал кўради. Бу вазиятда у тўғри ёзув тахтасидан фойдаланади. Ёзиб олинган видео тасмалар орқали ким қаерда қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиришдан кўра, доскада маркер орқали ўз имзосини шогирдларига уқтириш испаниялик мураббий учун осонроқ кечади.

5. Жозе Моуринью: Ўтмиш

Ҳар бир киши ўтмишини бироз бўлса-да кумсаб, ёрқин ўтган даврларини эслаб яшайди. Қаҳрамонимизда эса бундай эмас. Сабаби, носталгияга берилиш жаноб "Special One" учун "одатий ҳол" ҳисобланади. Португалияликнинг мураббий сифатида эришган ("Порту", "Челси", "Интер" ва "Реал") ютуқларини акс эттирувчи ёстиғи бор. Ҳар куни уйқуга кетишдан аввал, ушбу даврларни эслаб туриши ва хотирлашини Моуриньюнинг ўзи ҳар учрашувдан сўнг, қиладиган қандайдир ноодатий хатти-ҳаракатлари орқали билдириб қўяди.

6. Клаудио Раньери: Пицца

Раньери - футболчилар билан ишлашда ўз сўзини айта олган мураббий. Унинг 2015 йилдаги "Лестер эртаги"ни кўпчилик яхши эсласа керак. Ўшанда италиялик ҳар бир "қуруқ ўйин"дан сўнг, (яъни жамоси гол ўтказиб юбормаса) шогирдларини пицца билан меҳмон қилишини айтган. Натижада, "тулкилар" 2015/2016 йилги мавсумда АПЛни айёрона ютиб кетишган эди. Клаудио Раньерининг бу ҳислатини эътибордан четда қолдирмаган "Фулхэм" раҳбарияти яқиндагина 67 ёшли мураббий билан шартнома имзолади. Боиси, клуб АПЛнинг ҳар бир турида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмаяпти. Бу ўз навбатида жамоанинг қуйи ўринларга тушиб кетишига сабаб бўлмоқда.

7. Пеп Гвардиола:  Футбол

Футбол - мураббийнинг энг севимли овунчоғи ҳисобланади. Кимдир айтиши мумкин, у ҳақиқий истэъдод эгаси деб. Лекин шуни унутмаслик керакки, Пеп Гвардиола ушбу маҳоратига қарамайкўп вақтини жамоа услубини шакллантириш, шогирдлари янада креатив руҳда футбол ўйнашлари учун изланади. "Барселона"даги тики-така услуби ҳамда "Манчестер Сити"нинг барқарор ўйин кўрсатиши, албатта испаниялик менежернинг изланишлари маҳсулидир.

Нодир Абдурасулов тайёрлади

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика