Latest news

22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  60 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  296 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2

АПЛни қиздираётган Сон ва Хван, "Бавария"дан Ким. Корея Республикасининг Осиё Кубоги учун қайдномаси News

АПЛни қиздираётган Сон ва Хван, "Бавария"дан Ким. Корея Республикасининг Осиё Кубоги учун қайдномаси

Осиё қитъаси терма жамоалари аста секин Осиё Кубоги учун қайдномасини эълон қилмоқда.

Юрген Клинсманн Корея Республикаси терма жамоасининг 26 кишилик якуний рўйхатини маълум қилди. Ундан АПЛни қиздираётган Сон Хён Мин, Хван Хи Чан, "Бавария"дан Ким Мин Жае, ПСЖдан Ли Кан Инлар жой олишган.

Корея Республикаси терма жамоасининг Осиё кубоги учун қайдномаси:

Дарвозабонлар: Ким Сеунг Гю ("Ал Шабаб", С.Арабистони), Жо Хеон Ву ("Улсан"), Сонг Бум Кеун ("Шонан Белмаре", Япония).

Ҳимоячилар: Ким Янг Гвон ("Улсан"), Ким Мин Жае ("Бавария"), Жунг Сеунг Хюн ("Улсан"), Ким Жу Сунг ("Сеул"), Ким Жи Су ("Брентфорд", Англия), Сеул Янг Ву ("Улсан"), Ким Тае Хван ("Улсан"), Ли Ки Же ("Сувон"), Ким Жин Су ("Жонбук Моторс").

Ярим ҳимоячилар: Парк Йонг Ву ("Ал Айн", БАА), Хванг Ин Беом ("Црвена Звезда", Сербия), Хонг Хюн Сеок ("Гент", Бельгия), Ли Сун Мин ("Гвангжу"), Ли Жае Сунг ("Майнц", Германия), Ли Кан Ин (ПСЖ, Франция), Сон Хён Мин ("Тоттенхэм", Англия), Жеонг Ву Йеонг ("Штутгарт", Германия), Хван Хи Чан ("Вулверхэмптон", Англия), Мун Сеон Мин ("Жонбук Моторс"), Парк Жин Сеоб ("Жонбук Моторс"), Янг Хюн Жун ("Селтик", Шотландия).

Ҳужумчилар: Чо Гуе Сунг ("Митюлланд", Дания), Ох Хеон Гю ("Селтик", Шотландия).


Терма жамоа бош мураббийи Юрген Клинсманн қисқа фикрларини билдириб ўтди: "Орадан 64 йил ўтди (мусобақадаги охирги чемпионлик). 64 йил Корея учун жуда кўп. Бу борада ҳаммасини ўз жойига қўйиш вақти келди".

Маълумот учун, Корея Республикаси 1956 ва 1960 йилги дастлабки иккита қитъа биринчилигида чемпион бўлган. Ўшандан кейин корейслар 4 бора финалда мағлуб бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар Қатарда бўлиб ўтади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика