Latest news

12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  0 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  1 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   1 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   3 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3

АПЛ. Гвардиола шогирдлари "Вулверхэмптон" майдонида ишончли ғалабага эришди News

АПЛ. Гвардиола шогирдлари "Вулверхэмптон" майдонида ишончли ғалабага эришди

АПЛнинг 2-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Вулверхэмптон – Манчестер Сити 1:3

"Молине Стэдиум"

Гол: Де Брюйне (20-пен, 0:1), Фоден (32, 0:2), Хименес (78, 1:2), Жезус (90+5, 1:3).

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Марсал (Винагре, 8), Боли, Коуди, Саисс, Поденсе, Моутинью (Дендонкер, 78), Траоре, Рубен Невеш, Нету (Фабио Сильва, 78), Хименес.

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Менди, Аке, Уокер, Фоден, Фернандиньо, де Брюйне, Родри, Стерлинг (Торрес, 81), Габриэл Жезус.

Огоҳлантириш: Стерлинг (35), Менди (35), Родри (87).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!!! "Сити" ноқулай рақибини сафарда мағлуб этди. Чиройли ўйин кўрдик, барчага раҳмат. НАвбатдаги учрашувларда кўришгунча.

90+5. ГОООООЛЛЛ!!! Жезуссссссс!! Нуқта!!!

90+4. ЗАРБААААААА!! Жезуснинг кучли зарбасини Патрисиу қайтарди!

2-бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Тезкор қарши ҳужумни тўхтатгани учун Родри огохлантирилди.

84. "Вулверхэмптон" қаттиқ ҳаракат қилмоқда гол уришга. "Сити" эса на ўзи ҳужум қилади, на рақибига беради...

81. Бугунги ўйиннинг энг фаолларидан бири бўлган Стерлинг ўрнини Торресга бўшатиб берди.

78. ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! Хименессссссс!! Поденсе ўнг қанотда де Брюйненинг "очко"сидан тўпни олиб кетди ва тўпни Хименеснинг бошига "қўндирди". Рауль боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни қисқартиди. Ўйинга интрига қайтди!

76. Кевин де Брюйне тезкорлик билан ҳужумга ўтаётган Жезус томон тўпни узатганди. Тўп дарвозабонгача етиб келди.

74. НЕТУУУУУ!! Тўп билан узоқ масофани босиб ўтиб, "Сити" жарима майдончасига яқин қолганида зарба берди. Тўп Стоунзга теккан ҳолда хавф бартараф этилди

71. Стерлингнинг голи оффсайд сабабли инобатга олинмади.

69. "Сити"да яхши вазият юзага келганди. Раҳим Стерлингнинг "замах"идан кейин Боли "дўконга кетди" ва Раҳим тўпни Фоденга оширди. Фил эса тўпни олдириб қўйди.

65. Хименеснинг бу сафарги зарбасини Фернандиньо қайтариб юборди.

62. Уокернинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. "Сити" ниҳоят ўз жарима майдончасидан чиқиб кетди.

60. ХИМЕНЕЕЕЕСССССС!!! Траоренинг қанотдан оширган тўпини Рауль 4 метрдан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

59. ИЕЕЕЕЕ??!! Поденсе рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни Эдерсоннинг устидан ташлаб қўйди. Тўп дарвозадан ўтиб кетди. Ажойиб вазият кўкка совурилди.

56. ЗАРБААААААА!! Қанотдан оширилган тўпга Невеш зарба берди. Уокер тўпни қайтариб юборди.

54. ЗАРБАААААА!!! Голдек кўринди. Траоренинг қанотдан оширган тўпини Поденсе "Сити" дарвозаси томон йўллади. Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

53. ЗАРБААААААА!!! Патрисиудан яна бир супер сейв! У Жезуснинг кучли зарбасини қайтарди.

50. Траоре рақиби Родрининг таъқибидан осонлик билан қочиб кетди ва тўпни "Сити" дарвозаси яқинига оширди. Эдерсон тўпни ушлаб олди.

48. Уокер ўзи тезлик билан кетаётган ҳужумини ўзи тўхтатди. Рақиб унга тўпни текказган ҳолда тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

- Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. ЗАРБААААААА!!! Кевин де Брюйне рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба йўллади. Патрисиудан супер сейв!

42. ЗАРБААААА!! Хименеснинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

39. "Сити" яна ҳужумга ўтди. Фоденнинг зарбаси ноаниқ кетди.

35. Бир дақиқа ичида икки сариқ. Аввалига Стерлинг, кейинчалик Менди. "Вулвер"да стандарт вазият.

32. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Стерлингнинг пасидан кейин Фоден дарвозабонсиз қолган "Вулвер" дарвозасини осонликча нишонга олди.

30. Стерлингнинг кучли зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

28. "Сити" бу сафар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ҳимоячилар тўпни чиқариб юборишди.

27. Жезус ҳужумга ўтиб кетаётганди. Уни рақиблари йиқитгандек кўринди. Бироқ ҳакам хуштагини чалмади.

22. Де Брюйненинг зарбасини  ҳимоячилар қайтаришди.

20. ГООООЛЛЛЛ!! Де Брюйне ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди.

19. Бу аниқ пенальти. Саиис ўз жарима майдончаси ичида де Брюйнени йиқитди.

16. УХХХХ!! "Бўрилар" хавфли ҳужум уюштирди. Хименеснинг зарбаси Стоунзга тегиб қайтди.

14. "Сити" узоқ вақт тўпни ўзида ушлаб туриб, позицион ҳужум ташкил қилди, де Брюйненинг Жезус томон узатган тўпини Патрисиу ушлаб олди.

11. ЗАРБААААААА!! "Вулвер" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ёнида Жезусга қарши фол ишлатди. Натижада бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. Жаримадан де Брюйненинг йўллаган кучли зарбасини Патрисиу қайтарди.

8. Тезкор ўзгариш. Сабаб нималигини билмадим. Марсал ўрнига Винагре майдонга тушди. Хайноҳой жароҳат олгандур.

4. "Сити" чиройли паслар билан "Вулвер" жарима майдончаси ичигача кириб келганди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

2. УХХХХХХ!! Стерлинг рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Унга ҳеч ким теккани йўқ. Симуляция учун сариқ кўрсатишга ҳам жуда вақтли экан. Оббо, айёр тулкиеее...

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Телевизор орқали жамоаларнинг таркибини кўриб олдик. Ажойиб графика, креатив ғоя.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. АПЛнинг 2-тури доирасидаги марказий қарама-қаршиликлардан бири, турни якунлаб берувчи учрашув бошланишга яқин турибди. Ўтган йили ўзаро ўйинлардаги  натижаларни инобатга олсак, бугун ҳам сенсацияни кутишга ҳақлимиз. Демак, биз ўйин учун тайёрмиз. Сизлар билан ўйинни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика