АПЛ. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига меҳмонда "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди
04 dec 2021 21:55
News
АПЛ. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига меҳмонда "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди
Wolverhampton Wanderers |
Premier League . Round 15 04/12/2021, 20:00 1
:
0
Finished
|
Liverpool Divock Origi - 90' |
Stadium: Molineux Stadium, 30729 spectators
Referee: Chris Kavanagh
"Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" 0:1
Голлар: Дивок Ориги 90+4
"Вулверхэмптон": 1. Жозе Са, 23. Макс Килмэн, 16. Конор Коуди, 27. Ромен Саисс, 22. Нелсон Семеду, 32. Леандер Дендонкер, 8. Рубен Невеш, 3. Раян Айт-Нури (2. Ки-Яна Хувер 90+1), 37. Адама Траоре (11. Франсишку Тринкан 88'), 9. Рауль Хименес, 26. Хван Хи Чхан (28. Жоау Моутинью 78').
Захира: 21. Джон Радди, 64. Уго Буэно, 10. Даниэл Поденсе, 39. Люк Кандл, 17. Фабиу Силва.
"Ливерпуль": 1. Алиссон, 66. Трент Александер-Арнолд, 32. Жоэль Матип, 4. Вирджил ван Дейк, 26. Эндрю Робертсон, 14. Джордан Хендерсон (27. Дивок Ориги 68'), 3. Фабиньо, 6. Тиаго Алькантара, 11. Мохамед Салах (7. Джеймс Милнер 90+5), 20. Диогу Жота (15. Алекс Окслейд-Чемберлен 82'), 10. Садио Мане.
Захира: 62. Куивин Келлехер, 5. Ибраима Конате, 18. Такуми Минамино, 21. Константинос Цимикас, 47. Натаниэль Филлипс, 76. Неко Уильямс.
Огоҳлантиришлар: Леандер Дендонкер 26', Фабиньо 62', Эндрю Робертсон 67', Рауль Хименес 88'
90+6. Учрашув тугади.
Салаҳ ўнг қанотдан кириб келиб тўпни Оригига узатди, у эса дарвоза томон тўпни тўғрилаб аниқ зарба берди ва гол урди.
90+4. ГООООООООООООООООООЛ! Ориги сўнгги дақиқаларда ҳисобни очди!!!
90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. Салаҳнинг 16 метрлардан берган зарбаси кучсиз чиқди.
87. ЗАРБА!!! Садио Мане дарвозага яқин масофадан зарба берди! Бироқ бу вазиятда Жозе Са ўз маҳоратини кўрсатди.
76. "Ливерпуль"нинг комбинацион ҳужуми якунланишига мезбонлар ҳимоячилари йўл қўйишмади.
67. Рауль Хименеснинг узоқ масофадан берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
60. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Жота жарима майдончасига кириб дарвозабондан ўтди, 7 метрлик дарвозага кучли зарба берди, аммо тўп дарвозани ҳимоялаётган мезбонлар ҳимоячисига тегиб қайтди.
60. ЗАРБА! Леандер Дендонкернинг чамаси 18 метрлардан берган зарбасини Аллисон ушлаб олди.
51. Мезбонлар дарвозаси олдида палапартишлик бўлди. Тиаго Алкантара сал қолса дарвозани ишғол қилиши мумкин эди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
48+3. Биринчи бўлим якунланди.
48+3. Раян Айт-Нури бир неча ҳимоячини алдаб ўтиб дарвоза томон зарба берди аммо анчагина ноаниқ кетди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
38. Робертсон чап қанотдан кириб келиб жарима майдончаси томон тўпни узатди бироқ дарвоза томон на Мане, на Салаҳ зарба бера олди...
32. Хавфли вазият! Трент тўпни ўнг қанотдан узатди, Робертсоннинг бош билан берган зарбаси эса бироз ноаниқ кетди.
28. Ливерпулликлар комбинацион ҳужум уюштиришди. Якуний зарба Александер-Арнолд томонидан берилди бироқ унинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
26. Тўп асосан мезбонларда. Улар асосан ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Шунингдек меҳмонлар ҳам навбати билан олдинга бориб туришибди.
15. Статистика! Тўп назорати бўйича устунлик - 44% - 56%. Дарвозалар томон эса ҳали бирорта зарба берилмади.
10. Учрашув темпи юқори эмас. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.
4. Жамоалар ҳужумга ошиқишмаяпти. Ҳар иккиси ҳам асосан паслар орқали ўйин тизгинини секин аста қўлга олмоқчи.
1. Илк дақиқалардан ўйин жанговар руҳда бошланди. Фабиньо ҳамда Невеш тўқнашиб кетишди.
1. Учрашувга старт берилди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Comments