Latest news

11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  2 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  12 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  16 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   13 07:25Саудия Про лигаси. «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол» ўртасидаги баҳсда йирик ҳисоб қайд этилди  10 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, каталонияликлар биринчи ўринга қайтишди  36 02:47А Серия. Лаутаронинг голи "Интер"га "Женоа" устидан ғалабани тақдим этди, миланликлар вақтинча биринчи ўринга кўтарилишди  0 00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  4 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  9 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  9 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  11

АПЛ. Сўнгги дақиқада МЮ ҳакамлар хатоси сабаб мағлуб бўлди News

АПЛ. Сўнгги дақиқада МЮ ҳакамлар хатоси сабаб мағлуб бўлди

АПЛнинг 9-тури доирасидаги "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 2:1

27 октябрь, 19:00 | "Стадион Лондон"

Голлар: Саммервил (74), Каземиро (81), Боуэн (90+2).

Вест Хэм – Фабианьски, Эмерсон, Килмен, Мавропанос (Тодибо, 46), Уан-Биссака, Родригес, Альварес, Солер (Саммервилл, 46), Лукас Пакета (Соучек, 46), Боуэн, Антонио (Ингз, 71).

Манчестер Юнайтед – Онана, Мазрауи (Линдельоф, 84), Мартинес, де Лигт, Диогу Далот, Каземиро, Эриксен (Зиркзе, 79), Гарначо, Бруну Фернандеш, Рэшфорд (Диалло, 59), Хейлунд.

Огоҳлантириш: Лукас Пакета (25), Мавропанос (30), де Лигт (59), Саммервилл (74).

West Ham United

Crysencio Summerville - 74', Jarrod Bowen - 90'

Premier League . Round 9

27/10/2024, 19:00

1
:
2
Finished

Manchester United

Casemiro - 81'

Stadium: London Stadium, 62474 spectators

Referee: David Coote

45'
90'
25'  Lucas Paqueta
30'  Konstantinos Mavropanos
46'  Lucas Paqueta (Tomas Soucek)
46'  Carlos Soler (Crysencio Summerville)
46'  Konstantinos Mavropanos (Jean-Clair Todibo)
71'  Michail Antonio (Danny Ings)
74'  Crysencio Summerville
74'  Danny Ings
74'  Crysencio Summerville
90'  Jarrod Bowen
90'  Guido Rodriguez (Aaron Cresswell)
90'  Emerson
90'  Aaron Cresswell
59'  Matthijs de Ligt
59'  Marcus Rashford (Amad Diallo)
79'  Christian Eriksen (Joshua Zirkzee)
81'  Casemiro
81'  Joshua Zirkzee
84'  Noussair Mazraoui (Victor Nilsson Lindeloef)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! АПЛнинг шармандали ҳакамлиги билан ёдда қолди бу ўйин.

90+12. УХХХХХХХ! Брунунинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

90+9. УХХХХХ! Гарначо рақиб жарима майдончаси ичига кирганди. Ван-Биссака подкати билан тўпни рақибидан юлиб олди.

90+9. ЗАРБАААААА!! Ҳисоб 3:1га етиши мумкин эди. Эмерсоннинг зарбасини Онана боши билан қайтарди.

90+7. МЮ ҳужумга ўтди. Далотнинг қанотдан узатмасини Фабианьски ушлаб олди. "Вест Хэм" тўлиқ таркиб билан ҳимояга ётиб олган.

90+2. ГОООООООООЛЛЛЛ!! "Вест Хэм" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетмоқда! Боуэн гол муаллифи!

Ўйинга 12 дақиқа қўшилибди. Пенальти вазияти шунчаки шармандалик

89. ПЕНАЛЬТИ! МЮ дарвозаси томон! Жуда оддий вазият, менимча, бу оддий ўйин ҳолати. Пенальти белгилаш учун етарли эмасди. АПЛ ҳакамлари - ўзга олам

88. ВАР ишга тушди. МЮ дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин.

85. Диаллонинг зарбасини Фабианьски ушлаб олди.

84. Мазрауи жароҳат олди ва ўрнига Линдельоф майдонга туширилди.

81. ГООООООООООООЛЛЛЛ!! Каземиро ҳисобни тенглаштирмоқда!

77. УХХХХХ!! "Юнайтед"нинг зарбаларидан кейин тўп шунчаки дарвозага киришни истамаяпти.

"Юнайтед" биринчи бўлимда урмаган вазиятлари учун жазосини олди. Ва бу ҳақли бўлди.

74. ГООООООЛЛЛЛЛ!! САММЕРВИЛ! Ҳисоб очилди! "Вест Хэм"нинг илк аниқ зарбаси голга айланди!

70. Ҳозирча иккинчи бўлимда устунлик мезбонлар тарафида бўлиб турибди.

67. Диалло ҳужумга ўтди ва Килманни алдаб, зарба бермоқчи бўлди. Ҳимоячи алданмади.

65. Қанотдан узатилган тўп учун курашда баланд бўйли Соучек Лисандродан устун келди ва дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.

60. "Юнайтед"да илк ўзгариш бўлди. Бир соатлик имкониятдан унумли фойдалана олмаган Рэши алмаштирилди ва Диалло ўйинга қўшилди.

59. Де Лигт сариқ карточка ишлаб олди.

57. ЗАРБААААААА!! Хейлунднинг зарбасини Фабианьски қайтарди!

55. "Вест Хэм"нинг ўйиндаги илк хавфли зарбаси. Антонио жарима майдончаси чизиғи устидан Онана дарвозасига зарба берди. Ноаниқ. Ҳозирча лондонликлар аниқ зарба беришганича йўқ.

54. Рэшфорднинг қанотдан узатмасини Гарначо рақиб дарвозаси яқин бурчагига киритмоқчи бўлди. Тўп тўрнинг ташқи томонига тегди.

52. Энди "Вест Хэм" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Боуэн зарба бериш нуқтасига келганида Мазрауи тўпни олиб қўйди.

51. МЮ ҳужумга ўтди. Эриксеннинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

48. Онана жароҳат олди.

47. "Вест Хэм" бўлимни юқори нотада бошлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлимда xG бўйича кўрсаткич: 0,04 - 1,48. Манкунианликлар камида битта гол уришлари керак эди

Танаффус!

45. ЗАРБАААААААА!!! ФАБИАНЬСКИИИИИ!!! Каземиронинг боши билан йўллаган зарбасини Лукас қийинчилик билан қайтарди. Энг қизиғи Далот бир метрдан бўш қолган дарвозага зарба беришга улгурмади.

44. Гарначо қанотдан ҳужумга ўтди ва дарвоза ёнидаги Хейлунд томон тўпни оширди. Эмерсон жамоасини қутқарди.

41. Лисандро Мартинес жароҳат олди.

40. УХХХХХХХ!!! Эриксеннинг бурчакдан узатган тўпини Фабианьски ушлаб олиш чоғида хатоликка йўл қўйди ва тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Бугун ҳам манкунианликларнинг куни бўлмаяпти.

37. МЮ жарима зарбасига эга бўлди. Брунунинг зарбаси "девор"дан ўтмади.

33. НИМАААААААА! Буниси ошиб тушди. Далот бўм-бўш дарвозага гол ура олмади. Қандай қилиб!? Ҳисоб ҳозиргача камида 3та тўп фарқи билан бўлиши керак эди...

31. Ғалати ҳолат. Гарначога қарши Мавропанс фол ишлатди ва сариқ карточка олди. Бу ерда оффсайд қайд этилган бўлса-да, сариқ карточка бекор қилинмади. АПЛ ҳакамлари - ўзга олам.

28. "Вест Хэм" босим бошлади. Лекин вазиятлар зарба билан якунланганича йўқ.

23. Антонио бир вақтлар бурчакдан МЮ дарвозасига гол урганди. Шу ишини такрорламоқчи бўлди. Бурчакдан айлантирма траекторияда дарвоза томон зарба йўллади. Онана тўпни ушлаб олди.

21. Рэшфордда вазият! Фабианьски билан яккама якка ҳолатга чиқиб борган Маркус зарба беришга бир он қолганида тўпни ҳам ўзини ҳам йўқотиб қўйди.

13. "Юнайтед" тахминан 20 сония ичида иккита вазиятни йўқ қилди. Аввалига Хейлунд бир метрдан дарвозани ишғол қила олмади. Кейинчалик Брунунинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Ҳозирча майдонда "Юнайтед" кучлироқдек кўринмоқда.

12. "Вест Хэм" ҳужумга ўтди. Антонионинг қанотдан узатмасини Онана ушлаб олди.

8. Гарначооооо! Рэшфорднинг суперпасидан кейин Алехандро рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

5. Рэшфорд ҳужумдаги шериги Бруну томон ҳаволатиб тўпни оширди. Фернандеш тўпга ета олмади.

2. УХХХХХХ!! Ҳисоб очилиши мумкин бўлганди! Гарначонинг зарбаси устунни ва Фабианскининг тиззасини титратди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! АПЛнинг 9-тури доирасидаги "Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед" баҳси старт олмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика