АПЛ. "Вест Хэм" ўз майдонидаги жанговар баҳсда "Ливерпуль"ни мағлуб этди
07 nov 2021 22:40
News
АПЛ. "Вест Хэм" ўз майдонидаги жанговар баҳсда "Ливерпуль"ни мағлуб этди
West Ham United Alisson Becker - 4', Pablo Fornals - 67', Kurt Zouma - 74' |
Premier League . Round 11 07/11/2021, 21:30 2
:
3
Finished
|
Liverpool Trent Alexander-Arnold - 41', Divock Origi - 83' |
Stadium: London Stadium, 59909 spectators
Referee: Craig Pawson
"Вест Хэм" – "Ливерпуль" 3:2
Голлар: Пабло Форнальс 4', Трент Александер-Арнолд 41', Пабло Форнальс 67', Курт Зума 75', Дивок Ориги 83'
«Олимпия» стадиони
"Вест Хэм": 1. Лукаш Фабианьский, 31. Бен Джонсон, 4. Курт Зума, 21. Анджело Огбонна (15. Крейг Доусон 22'), 3. Аарон Крессуэлл, 28. Томаш Соучек, 41. Деклан Райс, 20. Джеррод Боуэн, 8. Пабло Форнальс, 22. Бенрахма Мохамед Саид, 9. Майкл Антонио.
Захира: 13. Альфонс Ареоля, 5. Владимир Цоуфал, 23. Исса Диоп, 26. Артур Масуаку, 24. Райан Фредерикс, 33. Алекс Крал, 16. Марк Нобл, 10. Мануэль Лансини.
"Ливерпуль": 1. Алиссон, 66. Трент Александер-Арнолд, 32. Жоэль Матип, 4. Вирджил ван Дейк, 26. Эндрю Робертсон, 14. Джордан Хендерсон, 3. Фабиньо (18. Такуми Минамино 80'), 15. Алекс Окслейд-Чемберлен (6. Тиаго Алькантара 68'), 11. Мохамед Салах, 20. Диогу Жота (27 Дивок Ориги 76'), 10. Садио Мане.
Захира: 62. Куивин Келлехер, 5. Ибраима Конате, 21. Константинос Цимикас, 47. Натаниэль Филлипс, 76. Неко Уильямс, 80. Tyler Morton.
Огоҳлантиришлар: Томаш Соучек 45', Трент Александер-Арнолд 56'
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+3. "Қизиллар" сўнгги имкониятларидан бирини амалга оширишди, аммо ҳужум муваффақиятсиз якунига етди.
90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.
88. "Ливерпуль" ҳисобни қисқартиришга жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда, бирок мезбонлар ҳам таслим бўлишни истамаяпти.
Хендерсон жамоадошларини олдинга бошлади, Трентдан тўп Оригига етиб келди ва у дарвоза томон зарба берди. 17 метрлардан берилган зарба голга айланди.
83. ГОООООООООЛ! Ориги ҳисобни қисқартирди.
82. Салаҳ бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтишга киришди, тўп Тиагога етиб борди. Унинг берган зарбаси кучсиз чиқди.
Бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба берган Курт Зуманинг зарбаси голга айланди - 3:1.
75. ГГОООООЛЛЛЛЛЛ! Зума ҳисобни иккитага оширди.
74. "Вест Хэм" жамоаси бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштирмоқда. Аммо ноаниқ!
Джеррод Боуэн уч футболчидан ўтиб Пабло Форнальсни олдинга бошлади. У катта тезликда олдинга ўтиб дарвоза томон зарба берди ва ҳисобни 2:1 кўринишига келтириб қўйди.
67. ГООООООООЛ! Мезбонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди!
66. Ливерпулликлар рақиб ҳимоясини ёриб киришда анчагина қийналишмоқда.
57. Салаҳдан зарба!!! Аммо тўп бирозгина ноаниқ кетди.
52. Маненинг яқин масофадан берган зарбасидан сўнг Фабианьский тўпни қайтариб юборди.
50. ЗАРБА! Деклан Райснинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.
49. Учрашув темпи яхши. Ҳар икки жамоа бош мураббийлари - Мойес ҳамда Клопп ўзаро суҳбатлашмоқда.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+8. Биринчи бўлим якунланди.
45+2. Майкл Антонио катта тезликда олдинга ўтди бироқ дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб кета олмади.
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
41. ГООООООЛЛЛЛ! Трент Александер-Арнолд жарима зарбасидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
39. "Вест Хэм" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Дарвоза томон чамаси 19 метр.
35. Трент Александер-Арнолддан зарба!!! Яна ноаниқ!
32. Жотадан хавфли зарба!!! Аммо бироз ноаниқ.
30. "Ливерпуль" фаолликни оширди. Жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда бироқ натижа йўқ.
22. Анджело Огбонна жароҳат олди ва унинг учун ушбу ўйин якунланди.
19. Учрашув темпи бироз пасайди. Ўйин асосан марказда кечмоқда.
10. Голдан кейин меҳмонлар фаолликни оширишмоқда.
Гол Пабло Форнальс ҳисобига ёзилди.
ВАР гол бўлганда ҳеч қандай қоида бузилмаганини тасдиқлади.
Гол ВАР орқали кўриб чиқилмоқда.
Тўп бурчакдан жарима майдончаси томон узатиб берилди. Огбонна ва Алиссон палапартишлиги натижасида тўп дарвозага кирди.
4. ГООООООЛЛЛ! "Вест Хэм" ҳисобни очди.
3. Ўйинни майдон эгалари фаол бошлашди. Жамоанинг илк ҳужуми якунига етмади, лекин бурчак тўпи ишланди.
1. Учрашувга старт берилди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
Ҳар икки жамоа вакиллари ўйинолди расмий машғулотда иштирок этишмоқда.
- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт берилади.
Comments