Latest news

11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   0 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   5 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5

​АПЛ. Турнинг марказий учрашуви ҳақида қисқача News

​АПЛ. Турнинг марказий учрашуви ҳақида қисқача

​Бугун, АПЛ 22-турида "Тоттенхэм" - МЮ ўйинни бўлиб ўтади.

Жорий мавсумда жамоалар ўртасидаги дастлабки тўқнашувда "Тоттенхэм" Ҳарри Кейн ва Лукас Моуранинг дубли эвазига ғалаба қозонганди. Моуриньо кетганидан кейин клуб рулини ўз қўлига олган Оле-Гуннар Сульшер манкунианикларга ғалабали серияларни тақдим қилди. Бугунги ўйин норвегиялик мутахассис учун дастлабки жиддий имтиҳон ҳисобланади.

Бугунги учрашувда эътибор бериш керак бўлган футболчилар: Сон Хён Мин, Поль Погба, Ҳарри Кейн, Маркус Рэшфорд.

Билиб турганингиздек, ушбу ўйин Сон Хён Мин учун Осиё Кубоги олдидан "Тоттенхэм" сафидаги сўнгги учрашуви ҳисобланади. Баҳс якунланганидан кейин Сон Жанубий Корея терма жамоасига бориб қўшилади. Кореялик ҳужумчи охирги 6та учрашувда 4та гол урди ва ўзининг формаси чўққига чиққан паллада турибди. Погба ва Рэшфорд Моуриньо кетганидан сўнг ўйинларида ижобий ўзгариш кузатилди. Ҳарри Кейн АПЛ тўпурарлари баҳсида Обамеянг ва Салаҳ билан биргаликда пешқадамлик қилмоқда.

Жамоаларнинг сўнгги 8 учрашувида ҳисоб тенг - 4:4. "Тоттенхэм"нинг охирги 4 уй учрашувида "шпорлар" 3 марта зафар қучишган. Умумий ўзаро натижалар эса манкунианликлар томонида. 90 марта ғалаба, 48 дуранг ва 52 мағлубият тарози палласи МЮ томонига босаётганини кўрсатиб турибди.

Бугунги учрашувни Эрик Дайер ва Виктор Ваняма ўтказиб юборишади. Лукас Моура тиззасидан олган жароҳатидан юз фоиз тикланиб улгурмаган. "Манчестер Юнайтед" таркибида Пол Погба кичик жароҳатидан сўнг майдонга тушиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Эрик Байида дисквалификация ва Маркос Рохода ҳамон жароҳат.

Таҳминий таркиблар:

Тоттенхэм - Льорис, Трипьер, Санчез, Алдервейрелд, Роуз, Уинкс, Сиссоко, Эриксен, Алли, Сон, Кейн.
Манчестер Юнайтед - Де Хеа, Янг, Жонс, Линделёф, Шоу, Эррера, Матич, Лингард, Погба, Марсьял, Рэшфорд.


Таҳминий ҳисоб: "Тоттенхэм" 3:3 "Манчестер Юнайтед"

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика