Latest news

20:54А Серия. “Парма” – “Ювентус”. Таркиблар аниқ!  0 20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 20:21"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 20:10Ўзбекистон Кубоги. ОКМК - "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  15 19:54Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз"  1 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  5 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  21 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  1 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  2 17:29Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"  4 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   9 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  2 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  3 15:22"Қизилқум" 4 май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  1

АПЛ. Сизларни соғиндик ФОТО News

Бир қатор юлдузлар турли сабабларга кўра 2015-2016 йилги мавсумнинг дастлабки ўйинларида умуман майдонга туша олишмади. Биз ўқувчиларимизга бу футболчиларни эслатамиз.


Райан Шоукросс "Сток Сити"

Шоукросс АПЛ илк туридан олдин жароҳат олганди. Ноябрь ойида майдонга туша олади. У сўнгги бор майдонга тушганида Фалькао ҳали МЮ сафида ўйнарди. 



Стивен Пинар "Эвертон"

Африкалик футболчи ёзда жароҳат олганди. Кейинги ҳафтада у яна майдонга тушиб ҳакамлар тортишиши мумкин бўлади. 



Филип Сендерос "Астон Вилла"

Швейцариялик ҳимоячида ҳеч қандай жароҳат йўқ. Шунчаки "Вилла" устози Тим Шервуд уни майдонга тушришни истамади. Қизиғи Шервурд куни кеча истеъфога чиқарилди. Балки энди Сендерос учун "яшил чироқ" ёнгандир. 



Шарль НЗогбиа "Астон Вилла"

"Уиган" сафида АПЛда порлаган франциялик футболчининг ҳолати ҳам Сендеросники билан бир хил. Уни ҳам Шервуд ўз режаларига киритмаганди.



Уэс Браун "Сандерленд"

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳимоячиси Дик Адвокат даврида майдонга тушмасди. Янги мураббий Сэм Эллардайс ҳам ҳозирча унга эҳтиёж сезаётгани йўқ.



Шей Гивен "Сток Сити"

Ирландиялик фахрий дарвозабон ҳам бу мавсумда АПЛда умуман майдонга тушмади. Бош мураббий Марк Хьюз ёш Жек Батлендга ишонч билдирмоқда. 



Гаэль Клиши "Манчестер Сити"

Франциялик қанот ҳимоячиси бу мавсумда Мануэль Пеллегрини томонидан таркибга киритилаётгани йўқ. Унда ҳам ҳеч қандай жароҳат йўқ.



Виктор Вальдес "Манчестер Юнайтед"

Испаниялик дарвозабоннинг МЮдаги ҳолатини жуда кўпчилик билади. Валдесдан Луи Ван Галнинг кўнгли қолган. Январь ойида "Барселона"нинг собиқ футболчиси клубдан кетиши деярли аниқ.



Эйден Макгиди "Эвертон"

Ўтган мавсум "Эвертон"нинг асосий таркиб футболчиси бўлган Макгиди бу мавсумда Роберто Мартинезнинг режаларига кирмай қолди. Ҳозирча у фақат майдонда шундай тарзда расмга туша олади холос...



Коло Туре "Ливерпуль"

Хабиб Коло Туре футболчилик либосини соғиниб қолгани аниқ. Сабаби у сўнгги бор АПЛда ўтган мавсум апрель ойида майдонга тушганди. Брендан Рожерс уни таркибга киритмаётганди. Юрген Клопп ҳам тажрибали ҳимоячига эҳтиёж сезмаяпти.



Лейтон Бейнс "Эвертон"

Август ойида жароҳат олган Бэйнс ноябрь ойи бошида майдонга қайтиши кутилмоқда. 



Жек Уилшер "Арсенал"

Мавсумолди ўйинлар вақтида жароҳат олиб сафдан чиққан Жек янги йил арафасида майдонга тушиши мумкин. Ҳозирча фақат жамоавий расмга тушишда иштирок эта олади холос.



Эннер Валенсия "Вест Хэм"

Эквадорлик ҳужумчи ўтган мавсумда 4та гол урганди. Бу мавсум бошини эса жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Октябрь ойи иккинчи қисмида жароҳатини даволаб сафга қайтди. Аммо ҳозирча майдонга тушгани йўқ. Мухлислар уни соғиниб қолишди, айниқса "Вест Хэм" мухлислари...



Мичу "Суонси"

2014 йил ноябрь ойида жароҳат олган испаниялик ҳужумчи шу йилнинг апрель ойида сафга қайтди. Аммо янги мавсумда умуман майдонга тушгани йўқ. Гарри Монк ҳозирча Гомисни асосий ҳужумчи сифатида кўрмоқда. Мичу ўз вақтида "Манчестер Юнайтед" дарвозасига голлар урганди.




Дэнни Уэлбек "Арсенал"
Апрель ойида жароҳат олган ҳужумчи тахминан январь ойи охирларида сафга қайтади. Ҳозирча эса фақат майдон четда юта олади холос...


Сизчи, сиз кимни соғиндингиз?


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика