АПЛ. "Ньюкасл" МЮни ишончли тарзда енгди ва жадвалда "қизил иблислар"ни қувиб ўтди
02 apr 2023 22:25
News
АПЛ. "Ньюкасл" МЮни ишончли тарзда енгди ва жадвалда "қизил иблислар"ни қувиб ўтди
"Ньюкасл" – "Манчестер Юнайтед" 2:0
2 апрель, "Сент-Джеймс Парк"
Голлар: 1:0 – 65 Уиллок, 2:0 – 88 Уилсон.
"Ньюкасл" – Поуп, Триппьер, Шер, Ботман, Берн, Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Уиллок (Андерсон, 84), Мерфи (Гордон, 68), Сен-Максимен (Жоэлинтон, 68), Исак (Уилсон, 80).
"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Диогу Далот, Варан (Линделеф, 83), Мартинес (Пельистри, 83), Шоу, Забитцер, Бруну Фернандеш, Мактомини (Фред, 82), Антони (Санчо, 62), Вегорст (Марсьяль, 62), Рэшфорд.
|
Newcastle United Joseph Willock - 65', Callum Wilson - 88' |
Premier League . Round 29 02/04/2023, 21:30 0
:
2
Finished
|
Manchester United |
Stadium: St James' Park, 52268 spectators
Referee: Stuart Attwell
АПЛ мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+5-дақиқа. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва "Ньюкасл" ғалаба қозониб, айнан "Манчестер Юнайтед"дан ўтиб, 3-ўринга жойлашди.
90+4-дақиқа. Аксинча, "Ньюкасл" яна бир гол уриши мумкин эди. Фабиан Шер ҳужумга қўшилиб, зарба ҳам бера олди, бироқ унинг уринишига аниқлик етишмади.
90+2-дақиқа. Майдон марказида кураш. МЮ ҳужумга ўта олмаяпти.
90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
88-дақиқа. ГОООООООЛ! Каллум Уилсон назаримда охирги нуқтани қўйди — 2:0.
68-дақиқа. Тактик ўзгаришлар! Сен-Максимен ҳамда Жейкоб Мерфи ўрнига Жоелинтон ва Энтони Гордон майдонга туширилди.
65-дақиқа. ГОООООООЛ! Жо Уиллок ажойиб комбинацияни аниқ зарба билан якунлаб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Cен-Максимендан ассист.
62-дақиқа. Ўзгаришлар! Ваут Вегхорст ва Антони ўрнига Жейдон Санчо ҳамда Антони Марсьял ўйинга қўшилди.
56-дақиқа. Антони тўпни Фернандешдан қабул қилиб, дарвоза томон йўллади, зарба аниқ чиқди, лекин Поупга бу ортиқча муаммо туғдирмади.
47-дақиқа. Дарҳол Сен-Максименга нисбатан фол туфайли жарима зарбаси белгиланди. Киран Трипьер зарбани ижро этди, аммо тўп йўлига унинг шериги тўғаноқ бўлди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
45-дақиқа. Биринчи бўлим якунланди.
43-дақиқа. Энди Александар Исаакда вазият бўлди, ҳужумчи дарвоза томон зарба йўллади, бироқ тўп йўлига Лисандро Мартинес тўғаноқ бўлди.
40-дақиқа. Қойиле! Уиллок борган сари қулайроқ вазиятларни кўкка совуриш билан оввора. Бруну Гимараэш, Исаак ва Сен-Максимен яратиб берган ажойиб имкониятни гол билан якунлаш учун яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга ололса бўлди эди.

37-дақиқа. Бруну Фернандеш жарима майдончасида йиқилди ва ҳакамдан пенальти сўради, лекин Стюарт Аттуэллнинг фикри бошқачароқ.
32-дақиқа. МЮнинг кам сонли хавфли ҳужумларидан бирини Далот якунлади, яхши комбинацияга шундай яхши охирги зарба етишмади.
25-дақиқа. Ўнгдан ривожланган ҳужумни Мерфи зарба билан якунлади-ку, аммо у тепган тўп, менимча, ўзбекистонлик мухлисларга "осмонларга олиб кетаман" деган қўшиқни эслатиб юборди.
17-дақиқа. Қандай қилиб? Исаак иккинчи қаватдаги курашда устун келди, унинг зарбасини Де Хеа қайтарди ва Жо Уиллок қайтган тўпни қанақасига дарвоза тўрига жойлаб қўёлмади, ўзи ҳам тушунтириб беролмаса керак.
17-дақиқа. Сен-Максимен узоқдан зарба йўллади, Де Хеа барчасини назорат қилмоқда.
12-дақиқа. Ваут Вегорст жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарба берди, бироз ноаниқ.
5-дақиқа. Биринчи хавфли вазият! У Меҳмонлар дарвозаси олдида юзага келди, бироқ зарбалар ва уринишларнинг барчасига ҳимоячилар қаршилик қилишди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Similar news
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments