Latest news

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  5 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

АПЛ. "Ньюкасл" ва "Ливерпуль" ўртасидаги баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди News

АПЛ. "Ньюкасл" ва "Ливерпуль" ўртасидаги баҳсда нурсиз дуранг қайд этилди

Англия чемпионати 16-туридан ўрин олган "Ньюкасл" – "Ливерпуль" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Ньюкасл – Ливерпуль 0:0  

«Сент-Жеймс Парк»

Ньюкасл – Дарлоу, Йедлин, Фернандес, Кларк, Ритчи (Льюис, 86), Лонгстафф, Хэйден, Мерфи (Альмирон, 67), Шер, Уилсон, Жоэлинтон.

Ливерпуль – Алиссон, Филлипс, Александер-Арнолд, Робертсон, Фабиньо, Жонс (Вейналдум, 68), Милнер (Тиаго, 73), Салоҳ (Шакири, 90+2), Хендерсон, Мане, Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Кларк (12), Фабиньо (49), Милнер (65), Филлипс (78), Хэйден (85).


Баҳс якунланди ва унда ҳисоб очилмади. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+2. "Ливерпуль"да ўзгариш: Салоҳ ўрнига Шакири туширилди. 

90+1. Тиниб-тинчимас "Ливерпуль" ўйинчилари яна ҳужумда. 

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Зарба!  Фирминонинг бош билан берган зарбасини Дарлоу қайтарди! Қойил! 

88. Зарба!  Арнолднинг олис масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

86. "Ньюкасл"да алмаштириш: Ритчи ўрнига Льюис ўйинни давом эттиради. 

85. Тиагога нисбатан қўпол ўйнаган Хэйден сариқ карточка олди. 

83.  "Ливерпуль"дан кетма-кет ҳужумлар, сўнгги вазиятда Тиаго Арнолдга ажойиб пас берди, аммо Трент офсайдда қолган эди.  

81. Уууухх!  Қандай вазият!   Мане бўш қолган дарвозани ишғол этиши мумкин эди, бироқ сўнгги паллада Шер тўпни тепиб юборди. 

79. Зарбааа!  Ричининг ҳаводан амалга оширган узатмасидан кейин Кларк бош билан зарба берди, Алиссон қайтарди. 

78. Филлипс Жоэлинтонга нисбатан қўполлик ишлатгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

76. Арнолднинг жаримадан амалга оширган узатмаси муваффақиятсиз чиқиб, жонли деворга тегди. 

74. Фабиан Шер жароҳат олиб, майдонда ётибди, унга тиббий ёрдас намойиш этилади. 

73. "Ливерпуль"да ўзгариш: Милнер ўрнига Тиаго майдонга тушди. 

71. "Ливерпуль" босим уюштирмоқда ва тинмасдан ҳужумга ўтяпти. 

68. Зарба!  Фирминонинг яқин масофадан бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

68. "Ливерпул"да алмаштириш: кутилганидек Жонс ўрнига Вейналдум тушди.  

67. "Ньюкасл"да ўзгариш: Мерфи ўрнига Альмирон туширилди. 

66. Ууууухх! Даҳшат!  Салоҳ бир ҳимоячини алдаб қулай вазиятга эга бўлди, аммо мезбонларнинг бахтига унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

65. Қарши ҳужумга шошилган Жоэлинтонни йиқитган Милнер огоҳлантирилди.  

62. "Ньюкасл" ўйин давомида 30% тўпга эгалик қилди, лекин мезбонлар анча вақтдан бери ҳозиргина тўпга эга чиқишди.

60. "Ливерпуль" вазият яратишга уринишда давом этмоқда, ўйин темпи ўртача даражада.

57. Мане катта тезликда олдина борди, бироқ Салоҳ томон берган пасини ҳимоячилар қайтаришди, кейинги ҳолатда Уилсон Филлипсга нисбатан қоидани бузди. 

54. Зарба!  Мане бош билан зарба бериб, тўпни Дарлоу дарвозасига жойлаб қўйишига сал қолди, Клопп қарсак чалиб қўйди. 

53. Робертсон Мане томон пас йўллади, уни эса дарҳол Фернандес кутиб олди, бурчак зарбаси. 

51. Мане Фирминонинг узатмасидан кейин ўйга толди ва у энди мўлжални олганида Хэйден тўпни олиб қўя олди.

50. Мане Лонгстаффга нисбатан қўпол ўйнади, "Ньюкасл" фойдасига яна бир жарима тўпи. 

49. Фабиньо Мерфига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

47. Кёртис Жонс ўнг қанотда оддий вазиятда тўпни йўқотди. Менимча, у ўзгартирилиш учун биринчи номзод бўлса керак. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45+1. Зарбааа!  Фирминонинг бош билан берган зарбасини Дарлоу қайтарди! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Фирмино бироз кучли пас бериб юборди, тўпга на Салоҳ, на Мане эга чиқди. 

42. Аниқ зарбалар сони бўйича: 6 - 3, аниқ зарбалар бўйича эса: 1- 2.

40. Зарба!  Мерфининг жарима майдони чизиғидан берган зарбасини Алиссон илиб олди.  

38. Арнолд бурчак тўпини ўйинга киритди, Дарлоу мушт билан уриб юбориб, тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди. 

36. Фирмино жарима майдони ичида Робертсонинг йўлига пас берди, бироқ Эндрю катта тезликда югуриб келгани боис тўп ундан узоқлашиб кетди. 

34. Ууууухх!  Хендерсоннинг ажойиб узатмасидан сўнг Салоҳ бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба йўллади, Дарлоу қайтаришга эришди. Қойил!  

33. Зарба!   Хэйденнинг узоқдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

31. Робертсонинг узатмасини Карл Дарлоу ишонч билан эгаллаб олди.

30. Кёртис Жонс чапга Манега пас берди, унинг ичкарига узатмасини Фернандес қайтарди, акс ҳолда Фирмино вазиятдан фойдаланишга тайёр турганди.

28. Кларк ҳимояда Салоҳга қарши қойилмақом ўйнади. Салоҳни Филлипс тўп билан таъминлаганди.

27. Садио Мане Фирминодан пас қабул қилиб олди ва "Ньюкасл"нинг икки ҳимоячисини алдашга киришди, аммо мудофаа вакиллари устун келишди.   

25. "Ливерпуль"да чиройли комбинация. Мане Жонс ва Салоҳни олдинга бошлади, кейин эса тўп Трентга етиб келди, унинг ичкарига узатмаси эса кеутилганидек чиқмади ва тўп тўғри Дарлоунинг қўлига келиб тушди.

24. Садио Мане Йедлинни алдаб, чап қанотдан яхши қочиб кетди, бироқ марказга Салоҳ томон берилган узатма ўхшамади.

22. Уилсон майдон марказида жудо узоқ ўйланди, унинг ортидан келган Фирмино эса ундан тўпни олиб қўйди.

21. Робертсонинг яхши ўйланган узатмасига на Хендерсон, на Салоҳ етиб бора олди. 

20. "Ньюкасл" ҳужум уюштираётган бир пайтда Робертсон ҳам майдонга қайтди, у билан ҳаммаси жойида. 

18. Робертсон жароҳат олган кўринади, унга тиббий ёрдаимм кўрсатилмоқда. Такрорий лавҳа кўрсатдики, унинг оёғи бироз қайрилиб кетган.  

16. Зарба!  Милнернинг чап оёқда ерлатиб берган зарбасини Дарлоу ушлаб олди. 

13. Зарба!  Уилсоннинг зарбаси рикошетдан кейин нишонга аниқ бормади. 

12. Милнерни қўли билан ушлаб қолган Кларк огоҳлантирилди. 

10. Алиссон сал қолса ўз жамоасига панд бериб қўярди, у Милнерга ноаниқ пас берди. Жеймс "подкат"да ўйнашига тўғри келди. 

8. Арнолд кетма-кет иккита бурчак тўпини амалга оширди. Биринчи узатмага Фабино етиб кела олмади, иккинчи узатмадан сўнг Хэйден Милнернинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди.

7. Жордан Хендерсон Маненинг йўли томон пас берди, Садио эса Робертсонни олдинга бошлади, унинг узатмасини Ричи қайтарди.

6. Хавфли вазият!  Жаримадан ошириб берилган пасдн кейин Калум Уилсон бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

5. Филлипс Жоэлинтонга нисбатан қоидани бузди. 

3. Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди, "қизиллар" ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришда маҳорат билан ўйнашди.

2. Уилсоннинг зарбага айланиб кетган хавфли узатмасини Алиссон майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

1. Ўйин бошланди! 

"Ливерпуль"нинг эски дўстлари

Чигил ёзди машғулотлардан суратлар 

Бугун Робертсон "Ливерпуль" учун ўзининг юбилей 150-ўйинида иштирок этади

- Баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун АПЛ 16-турида "Ньюкасл" ўз уйида "Ливерпуль"ни қабул қилади. Ушбу ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика