Latest news

16:29ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!  8 16:07ЎФА ҳисобот-сайлов конгресси ва энг яхшиларни тақдирлаш маросими (тўлиқ)  0 15:56"Қизилқум" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:45"Лочин" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда   0 15:33"Пахтакор" Шимолий Македония жамоасини мағлубиятга учратди  3 15:17"Интер" собиқ футболчисига таклиф билан чиқди  1 14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  16 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  1 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  2 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  8 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  10 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  1

АПЛ. 10та карточка кўрсатилган ўйинда "Ньюкасл" "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

АПЛ. 10та карточка кўрсатилган ўйинда "Ньюкасл" "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Англия Премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган "Ньюкасл" — "Челси" учрашуви якунланди.

Ньюкасл – Челси 4:1

Гол: 1:0 – 13 Исак, 1:1 – 23 Стерлинг, 2:1 – 60 Ласселс, 3:1 – 61 Жоэлинтон, 4:1 – 83 Гордон.

Ньюкасл – Поуп, Триппьер, Шер, Ласселс (Дамметт, 86), Ливраменто, Бруно Гимараэс, Майли (Диалло, 90), Альмирон (Мерфи, 87), Жоэлинтон, Гордон (Ndiwani, 90), Исак (Ритчи, 81).

Челси – Санчес, Джеймс, Тиаго Силва, Бадьяшиль, Кукурелья, Галлахер (Мудрик, 69), Фернандес, Палмер (Колуилл, 75), Угочукву (Кайседо, 69), Стерлинг (Мадуэке, 87), Джексон (Броя, 69).

Огоҳлантиришлар: Триппьер (22), Угочукву (41), Жоэлинтон (45), Ласселс (46), Жеймс (55), Стерлинг (59), Кукурелья (77), Колуилл (81), Ритчи (90).

Четлатиш: Жеймс (73).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

83. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олган Гордон ҳисобни йирик кўринишга келтирди!


81. Карточка олиш навбати Колуиллга етиб келди.

76. ЗАРБА! Мезбонлар ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, Санчес бунга йўл қўймади.

73. Ўзидан қочиб кетган Гордонни йиқитган Жэймсга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва у майдондан четлатилмоқда.

68. "Челси" таркибида биратўла уч ўзгариш рўй берди.

61. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тиаго Сильванинг қўпол хатосидан сўнг Жоэлинтон қийинчиликсиз Санчес дарвозасини ишғол қлди!

60. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стандарт вазият натижасида Жамол Ласселс бош билан рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйди!


59. Учрашув карточкадларга бой бўлмоқда. Навбатдаги жазоланувчи — Стерлинг.

55. Галлахер рақиб футболчисини қоидага зид равишда тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

51. Триппьер кетма-кет уч маротаба бурчак зарбаси амалга оширди, унинг сўнгги уриниши зарба билан якунланди, аммо Санчес тўпни эгаллаб олди.

47. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди. Жэймснинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Жоэлинтон Жэймсга нисбатан кетма-кет икки марта қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБА! Триппьернинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

41. Угочукву жарима майдони яқинида рақибини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. Мезбонларда стандарт юзага келди.

39. "Челси" бурчак тўпи ишлаб олди. Узатмани мезбонлар баратараф этди. 

36. Галлахернинг уриниши самарали якунланмади.

35. Палмер Стерлингнинг узатмасига етиб кела олмади, акс ҳолда хавфли вазият юзага келарди.

31. Сейв! "Челси"нинг тезкор ҳужуми зарба билан якунланди, Поуп эса жамоасини голдан қутқарди.

31. Альмирон ўнг қанотдан айланма зарба йўллади, бироқ унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

26. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Жоэлинтон бош билан зарба йўллади, бироқ бироз аниқлик етишмади.

23. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди!


22. "Ньюкасл" жарима майдони яқинида Стерлингга нисбатан қоидабузарлик амалга оширгани учун Триппьер огоҳлантирилди.

16. Галлахер қоида бузди. "Челси" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

13. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рақиб жарима майдони марказида ёлғиз қолдирилган Исак ҳисобни очди! "Челси" ҳимоячилари сунъий офсайд яратишда хатога йўл қўйишди.


12. Энди худди шундай вазият мезбонларда юз берди, Жеймс тўпни қайтариб юборди.

7. Палмер рақиб жарима майдонига узатма амалга оширди, мезбонлар хавфни баратараф этди.

6. Дастлабки дақиқалар курашларга бой бўлмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Учрашув 20:00да старт олади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика