Latest news

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  2 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  5 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  13 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  745 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  165 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

АПЛ. "Ньюкасл" қўполликларга бой ўйинда "Арсенал"ни мағлубиятга учратишни уддалади News

АПЛ. "Ньюкасл" қўполликларга бой ўйинда "Арсенал"ни мағлубиятга учратишни уддалади

Англия Премьер-лигаси 11-тури доирасидаги баҳс тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Англия чемпионати

11-тур

Ньюкасл – Арсенал 1:0 

22.30, «Сент-Жеймс Парк»

Гол: Гордон 64'

Ньюкасл – Поуп, Триппьер, Шер, Ласселс, Бэрн (Ливраменто, 46), Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Альмирон (Мёрфи, 62, Ричи, 80), Жоэлинтон, Гордон, Уилсон (Уиллок, 62).

Арсенал – Райя, Уайт (Зинченко , 73), Габриэл, Салиба, Томиясу, Жоржиньо (Виейра, 79), Райс, Хаверц, Мартинелли, Сака, Нкетиа (Троссард, 79).

Огоҳлантиришлар: Хаверц (37), Гордон (37), Лонгстафф (39), Шер (39), Гимараэс (88), Ливраменто (90+1).


Учрашув якунланди. "Ньюкасл" 3 очкони қўлга киритди! 

90+7. Зарбааа! Троссарднинг навбатдаги зарбаси Ласселс томонидан "блокланди". 

90+6. Уууух! Зинченконинг қалтис паси Ласселс томонидан хотиржамлик билан бартараф этилди. 

90+4. "Арсенал" шошилмоқда ва бор куч-ғайрати билан олдинга ташланяпти. 

90+1. Ливраменто Мартинеллига нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Фабиу Вийерани туртиб юборган Гимараэс сариқ карточкага лойиқ кўрилди. Параллел оламдаги қайсидир чемпионат бўлганида, у аллақачон майдондан четлатилган бўларди – бугун 7-8 марта қоидани бузди ўзиям.

87. Зарбаа! Троссарднинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди.

85. Такехиро Томиясунинг узатмасига бирорта шериши эга чиқмади.

80. "Ньюкасл"да ўзгариш: жароҳат олган Мёрфи ўрнига Ричи майдонга тушди.

79. "Арсенал"да 2 та ўзгариш: Нкетиа ўрнига Троссард, Жоржиньо ўрнига Виейра тушди.

73. "Арсенал"да алмаштириш: Уайт ўрнига Зинченко баҳсни давом эттиради.

72. "Арсенал" шок ҳолатида бўлишига қарамай, ҳужумни кучайтирди. 

68. Ўйиндан ташқари ҳолат ҳам йўқ... Гол инобатга олинди. 

66. Тўп майдонда қолган бўлган, энди Габриэл ва Жоэлинтон тўқнашувида фоль қайд этилганми ёки йўқлиги кўрилмоқда. Йўқ, қоида бузиш ҳам йўқ. Энди навбат офсайдга...

65. Гордонга узатма келишидан олдин тўп майдонни тарк этиб улгурган кўринади. Шу VAR'да текширилмоқда.

64. ГООООЛ! Энтони Гордон бўш қолган дарвозага йўл топди – 1:0! 

62. "Ньюкасл"да 2 та алмаштириш: Уилсон ўрнига Уиллок, Альмирон ўрнига Мёрфи баҳсни давом эттиради. 

62. Зарбааа! Триппьернинг хатосидан сўнг Деклан Райс бош билан дарвозани ишғол қилиши мумкин эди, ноаниқ. 

59. "Арсенал" тўпга эгалик қилган ҳолда ўз қулай вазиятини кутмоқда. 

56. Зарба! Хаверцнинг узоқ вақтдан бери эндигина йўллаган зарбаси ҳам Нкетиага тегиб қолди. Бунчалар ҳам омадсизсан, Кай?!

55. Ўйин жуда қўпол тарзда давом этмоқда. Ўйин охиригача камида бир киши четлатилса керак... 

52. Ливраментонинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Давид Райя тўпни илиб олишга эришди.

48. Энтони Гордон ичкарига пас оширди, аммо ҳимоячилар ишончли ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Ньюкасл"да ўзгариш: Бэрн ўрнига Ливраменто ўйинга қўшилди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

45+4. Гимараэс тўпни яққол Хаверц томон тепди, аммо сариқ карточка олмади, у сал олдин тўпсиз ҳолатдаги Жоржиньони туртиб кетганди. АПЛда ҳакамларга нима бўлган?!  

45+2. Зарба! Мартинеллинингўнг оёқда йўллаган зарбаси Ник Поупга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

45. Зарбааа! Гимараэснинг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвозага аниқ бормади.

44. Ўйиндаги курашлар тобора кескин тус олмоқда. Жамоалар навбати билан ҳужум уюштиришмоқда. 

42. Энтони Гордон шеригининг пасини тўхтата олмади, акс ҳолда ўта хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.

39. Ҳакамнинг қарорига қаршилик қилган Шон Лонгстафф ва Фабиан Шер ҳам жазоланди.

37. Норозилигини очиқчасига билдирган Энтони Гордон огоҳлантирилди. 

37. Кай Хаверц Ден Бэрнга нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

35. Зарба! Фабиан Шернинг зарбаси Букайо Сакага тегиб қайтди, "аут". 

31. Ден Бэрн Сакага нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди, бироқ огоҳланирилмади ҳам. 

29. Уууух! Бэрннинг бош билан берган паси Райсга тегиб, Уилсонга келди – ҳужумчининг яқин масофадан берган зарбаси эса ноаниқ кўриниш олди. 

26. Ҳужумчи Уилсон "Арсенал" мудофаасини ёриб кириш чоғида Габриэл қаршилигига дуч келди, ҳимоячи тўп рақибдан чиқиб кетишини таъминлади. 

23. Зарбааа! Мартинеллининг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Нкетиа бош билан хавфли, аммо ноаниқ зарба йўллади. 

20. "Арсенал"нинг узоқ давом этган ҳужуми Букайо Саканинг эҳтиётсизлиги оқибатида муваффақиятсиз якунланди. У ортидан келган ҳимоячини пайқамай қолди ва якунда шунчаки бурчак зарбаси ишланди холос. 

18. "Арсенал" босим остида қолмоқда. Аммо "канонирлар" ҳар доимгидек хотиржам, ҳимоячилар орқали дарвозабонга қадар пас узатишмоқда. 

14. Зарба! Томиясу олис масофадан дарвозани нишонга олишга ҳаракат қилди, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. 

11. Ҳужумчи Нкетиа рақиб ҳимоячиси Шон Лонгстаффга нисбатан қоидани бузди.

7. Киран Триппьернинг ичкарига ҳаволатиб оширган пасидан кейин Давид Райя ишонч билан тўпни уриб юборди.

5. "Арсенал" доимгидек қисқа паслар билан ўйнамоқда.

2. Киран Триппьер тўпни ичкарига оширди. Яхши узатма, бироқ ҳимоячилар сергак турганликларини исботлашди.

1. Ўйин бошланди! 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика