АПЛ. Негредо ва Туре "Ман. Сити"га ғалаба келтиришди
31 aug 2013 18:50
News


АПЛ. Негредо ва Туре "Ман. Сити"га ғалаба келтиришди
Айтиш жоизки, "Манчестер Сити" ўзйиннинг яққол фаворити сифатида бахоланган бўлсада, амалда "Халл" "шахарликлар"га муносиб қаршилик кўрсата олишди. Бироқ яратилган имкониятлардан унимли фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлимда Жеко ўрнига майдонга туширилган Негредо 65-дақиқада жуда муҳим бўлган голга муаллифлик қилди ва ҳисобни очди.
Ўзин якунида эса жарима тўпини усталарча бажара олган Яя Туре ҳисобни 2:0 бўлишини таъминлади.
"Манчестер Сити" – "Халл" 2:0
Голлар: 1:0 – 65 Негредо (Сабалете), 2:0 – 90 Яя Туре.
Манчестер Сити: Джо Харт, Сабалета, Настасич, Лескотт, Коларов, Яя Туре, Фернандиньо, Навас, Агуэро (Милнер, 76), Сильва (Насри, 66), Джеко (Негредо, 46).
Халл: Макгрегор, Аль-Мухаммади, Честер, Керт. Дэвис, Фигероа, Ливермор, Хаддлстоун, Корен (Бойд, 75), Алуко (Куинн, 70), Брэйди, Грэм.
Огоҳлантиришлар: Фигероа (22), Фернандиньо (23), Настасич (60), Корен (63)

Comments